Тошкент архитектура курилиш институти


Download 3.1 Mb.
bet23/38
Sana28.09.2023
Hajmi3.1 Mb.
#1688785
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
Gl1-15 ва хаммаси

12.2. Теодолит йўллари.
Теодолит йўли ёпиқ (ёпиқ кўпбурчак шаклида полигон) ёки очиқ (очиқ кесик чизиқ шаклида) бўлиши мумкин. Очиқ теодолит йўллининг боши ва охирги нуқтаси координатаси маълум бўлган пунктга боғланиши керак.
Теодолит йўлини ўтказишда бажариладиган ишларининг тартиби:
1.Картографик материаллалар – карта, план, профил, таянч нуқталарининг планли ва баландлик каталоглари, план олинадиган жойнинг географик тавсифи ва ишнинг хомаки лойиҳаси ўрганилиб чиқилади.
2. Геодезик планли ва баландлик пунктларнинг жойда сақланганлиги, теодолит йўли қайрилиш бурчаги ўрнини белгилашларни ўз ичига олган рекогносцировка бажарилади. Рекогносцировка натижалари йирик масштабли карта ёки схемага туширилади.


12.3. Теодолит йўли ўтказиш.
Унинг тартиби қуйидагича:
Теодолит йўли қайрилиш нуқталарини қозиқлар билан маҳкамлаш. Ўрнатилган қозиқда нуқтанинг номери, иш бажарган ташкилотнинг номи ва йили кўрсатилади;
Теодолит ёрдамида бурчакларни ўлчаш. Горизонтал бурчак битта тўлиқ усулда ўлчанади. Теодолит пункт устига  5-10 мм аниқликда марказлаштирилади;
Томонлар узунлиги 20 метрли пўлат лентада тўғри ва тескари йуналишда ўлчаниб ва уларнинг ўртачаси махсус журналга ёзилади.

12. 4. Тафсилотни планга олиш


Тафсилотларни планга олиш теодолит йўли пунктлардан бажарилади. У ҳар бир тафсилот нуқталари ва контурлари жойлашишини маълум масштабда планга тасвирлашни ўз ичига олади.
Координаталар усули. Тафсилотларни планга олиш теодолит йўли томонига нисбатан бажарилади. Тафсилот нуқталарининг жойлашиши тўғри бурчакли координаталар билан аниқлайди. Бунда абцисса ўқи қилиб йўл томоннинг йўналиши, ордината ўқи қилиб йўл томонига перпендикулар йўналиши олинади.

12.1-шакл. Тафсилотларни теодолит билан планга олиш усуллари


12.1-шаклда абсцисса ўқи қилиб 2-3 ва 3-4 томон қабул қилинган. Нуқталар ни жойлашинини аниқлаш учун ўша нуқталардан 2-3 томонга перпендикуляр ўтказилади. 2 нуқтани координата боши деб қабул қилиб, ундан перпендикулар асосига бўлган кесма-абсцисса ва перпендикулярнинг ўзи – ордината ўлчанади. Худди шундай қилиб g нуқтанинг жойи ҳам 3-4 томонга нисбатан аниқланади.


Ордината усулида олинган нуқталар теодолит йўли томонлари бўйича.


Чизиқли кесиштириши усули. Нуқтанинг жойи томонлари ўлчанган учбурчакнинг учини аниқлашдек бажарилади. 12.1. Шаклда В ва С нуқталар 3-В, 3-С, 4-В, 4-С масофани 3-4 томонга нисбатан ўлчаш орқали аниқланган. Планда В ва С нуқталарни тасвирлаш учун 3В4 ва 3С4 учбурчаклар томонларини план олиш масштабида циркул билан ўлчаб қўйилади.
Бурчак кесиштириш усули. Бу усул асосан бориб бўлмайдиган жойларни планга олишда қўлланилади. Дарёнинг нариги қирғоғида жойлашган I, II, III, нуқталарнинг ўрнини аниқлаш учун, 4 ва 5 нуқталардан теодолит йўли томони ва 4-I, 4-II, 4-III, 5-I, 5-II, 5-III йўналишлар орасидаги горизонтал бурчаклар ўлчанади. I, II, III, нуқталарни планда тасвирлаш учун 4-5 томонлардан транспортир билан 4-1, 5-1 йўналишлар кешишадиган нуқта ўрни аниқланади.
Қутб усули. Бу усулди планга олиш ҳам бир учи қутб деб қабул қилинган томонга нисбатан бажарилади. Планга олинаётган нуқтанинг жойи 2 та кордината орқали аниқлади – томондан аниқланаётган нуқта йўналиши орасидаги горизонтал бурчак ва қутбдан шу нуқтага бўлган масофа. Бурчак қутбда ўрнатилган теодолит билан, масофа ўлчаш лентаси ёки дальномер орқали ўлчанади.
12.1 Шаклда а, в, с, нуқталарнинг ўрни 6Аа, 6Ав, 6Ас бурчаклар ва Аа, Ав. Ас томонлар орқали аниқланади. Планда бу нуқталар транспортир ва кўндаланг масштаб ёрдамида туширилади.



Download 3.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling