Тошкент архитектура курилиш институти
Нивелир – Н-3 ни текшириш
Download 3.1 Mb.
|
Gl1-15 ва хаммаси
Нивелир – Н-3 ни текшириш.
Элевацион винтга эга бўлган нивелирлар қуйидаги текширишлар бажарилиши керак: 1.Айлана адилак ўқи билан асбоб айланиш ўқи параллел бўлиши керак. Нивелир айлана адилаги теодолит горизонтал айлана алидадасидаги цилиндрик адилак каби текширилади ва тўғриланади. 2. Асбоб окуляри горизонтал ипининг асбоб айланиш ўқига перпендикулар бўлиши керак. Бу шартни текшириши учун асбоб иш ҳолатга келтиргандан кейин узоқроқ предметнинг бирор нуқтасига қаратилади. Тўғрилаш винти орқали горизонтал ип шу нуқта бўйича бурилади. Агар нуқта ип йўналишидан чиқиб кетмаса шарт бажарилган бўлади. Агар чиқиб кетса, окуляр тўғрилаш винтлари орқали горизонтал ип тўғриланади. 3. Асбоб трубасининг визир ўқи цилиндрик адилак ўқига параллел бўлиши керак (текширишининг бош шарти). Нивелирни текширишининг бош шартини жойда 50-70 м масофани тўғри ва тескари йўналиши бўйича нивелирлаш орқали бажарилади. Бунинг учун нивелир А нуқтанинг устига шундай ўрнатиладики асбоб окуляри А нуқтанинг устига ўрнатилсин ва А нуқтанинг баландлиги а, ўлчанади. Кейин қараш трубаси В нуқтага қаратилиб, адилак ўртага келтириб в, саноқ олинади. Рейка билан асбоб жойлари алмаштирилиб, худди юқоридагидек а2 ва в2 саноқлар олинади. Ўлчаш натижаларини махсус журналга ёзилади. Бош шартнинг бажарилмаслиги нивелирнинг i бурчагини келтириб чиқаради ва қуйидаги формула бўйича аниқланади: (13.6) Агар i бурчак 10’’дан ошиб кетса, А нуқта устига қўйилган рейкадаги саноқни аа1 х 1814 5 1819 элевацион винт билан қўйилади. Бунда цилиндрик адилакнинг пуфаги марказдан чиқиб кетади. Уни адилакнинг тўғрилаш винтлари орқали марказга келтирилади. Нивелир: Н-3; №-9245; S 50м.
4. Трубанинг фокусини ўзгартирганда визир ўқи вазиятининг доимийлигини текшириш. Текис жойда J, нуқтага нивелир, асбобдан 40-50 м бир хил масофага А ва В нуқта қозиқ қоқилади. А ва В нуқталардаги рейкалар бўйича а1 ва в1 саноқлар олинади. J1A ва J2 B масофа тенг бўлганлиги учун кўриш трубаси фокуси ўзгармаслиги керак. Кейин нивелир J2 нуқтага ўрнатилади, А ва В нуқталарда турган рейкалардан а2 ва а2 саноқ олинади. J1A < J2 B бўлганлиги учун труба фокуси ўзгаради. Ўлчаш натижалари 66- жадвалга ёзилади. Труба фокусини ўзгартирганда визир ўқининг доимийлигини пухтароқ текшириш учун бир хил масофада иккита нуқта эмас, 7-8 та нуқта маҳкамланади. Нивелирни J1 нуқтага ўрнатиб 1,2,....8 нуқталарга ўрнатилган рейкалардан саноқ олинади. Кейин нивелир J2 нуқтага ўрнатилади ва кетма-кет ўша нуқталарда турган рейкалардан саноқ олинади. Ўлчаш натижаларини журналга ёзилади. Агар нисбий баландликлар орасидаги фарқ h1а1-в1 ва h2а2-в2 4 мм дан катта бўлса асбоб таъмирланиши керак. Download 3.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling