Тошкент архитектура курилиш университети қурилишни бошқариш факультети «Шахар курилиши ва хужалиги» кафедраси


Download 168.5 Kb.
bet2/6
Sana15.06.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1487943
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xabibullo

IV.

Хулоса. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-

V.

Фойдаланилган адабиётлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

-






  1. КИРИШ

Ўзбекистонда сўнгги йилларда барча соҳалар каби қурилиш соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида еътибор берилмоқда. Тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат ва давлат раҳбарининг фармон ҳамда қарорлари, қабул қилинган давлат дастурлари, улар ижросини таъминлаш, тармоқда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижада бунёдкорлик кўламлари тобора кенгайиб бормоқда. Бироқ, қурилиш соҳасидаги янги даврнинг бошланиши, тизимдаги муаммоларни аниқлаш, тан олиш ва очиқлаш, айниқса, уларни йечиш осон кечгани йўқ. 2017-2019 йиллар ва 2020 йилнинг шу кунига қадар қурилиш соҳасини тартибга солувчи жами 40 га яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди: 2017 - 4 та, 2018 йилда - 13 та, 2019 йилда - 10 та ва 2020 йилнинг шу кунигача 10 дан ортиқ. Ушбу қарор ва фармонлар тизимда йиллар давомида сақланиб қолган муаммоларни тубдан ислоҳ қилишга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майида ПҚ-2936-сон Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унга кўра, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибий тузилмаси тубдан ўзгартирилди ва янги вазифалар қўйилди.
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари қўшимча штат бирликлари билан кенгайтирилди. Натижада, 11 та ҳудудда “Ўзшаҳарсозлик” ва Самарқанд шаҳрида “Тошкентбошплан” лойиҳа институти филиаллари, шунингдек, 13 та ҳудудда 26 та йетакчи лойиҳа ташкилоти очилди. Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ҳамда 14 та қурилиш касб-ҳунар коллежи қўмита тасарруфига ўтказилди.
Вазирликнинг асосий вазифалари етиб - шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш; шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш (ва бошқа қатор йўналишлар) белгиланди.Шу билан бирга ушбу сананинг ўзида “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил етиш тўғрисида”ги ПҚ-3646-сон Қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан «Шаҳарсозлик ҳужжатлари експертизаси» давлат унитар корхонаси ташкил етилиши белгиланди. Унга кўра, белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари експертизасини ташкил етиш ва ўтказишни таъминлаш, архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик йечимлари даражасини ошириш, лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш каби асосий вазифалар бириктирилди.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling