Тошкент архитектура курилиш университети қурилишни бошқариш факультети «Шахар курилиши ва хужалиги» кафедраси


II. Турар жой бинолар ҳақида қисқача маълумот


Download 168.5 Kb.
bet3/6
Sana15.06.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1487943
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xabibullo

II. Турар жой бинолар ҳақида қисқача маълумот

Турар жой биноларда инсонлар яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжларнинг асосийларидан бири хисобланади. Бинолар, уйлар қурилиши масаласи муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Уни ҳал қилиш,жамиятни янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.


Ҳар қандай бинолар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

  • бино қайси жараёнга, мақсадга мўлжалланган бўлса, у шу жараён талабига тўлиқ жавоб бериш керак, яьни яшаш учун қулай, дам олишга мослаштирилган, меҳнат қилишга қулай қилинган бўлиши керак;

  • техник томонидан хамма замовий талабларга жавоб бериши, яьни бино кишиларни ташқи таьсирлардан, паст ва юқори температурадан, ёғингарчилик, шамол ва бошқалардан тўлиқ асраши, мустаҳкам ва устивор бўлиши, эксплутация сифатларини узоқ йил давомида сақлаши лозим;

  • бино кўриниши меьморчилик ва бадиийлик талабларига мос ҳолда танланиши, унинг ташқи, экстрьер ва ички, интерер кўриниши чиройли, атроф муҳит билан уйғунлашган бўлиши керак;

  • иқтисодий жиҳатдан қулайлиги, бино ва иншоотларқурилишида меҳнат сарфини камайтириш, қурилиш материаллар ва вақтни тежаш кўзда тутилади;

Қурилиш нормалари ва қоидаларига кўра бинолар узоқ вақт ўз вазифасини бажариш 4 даражага бўлиниди:

  1. Хизмат даври 100 йилдан ортиқ;

  2. Хизмат даври 50 йилдан 100 йилгача;

  3. Хизмат даври 20 йилдан 50 йилгача;

  4. Хизмат даври 5 йилдан 20 йилгача мўлжалланган бинолар.

Бинонинг ички ҳажми маълум тартибда жойлаштирилган, турлича вазифаларни бажарувчи фазовий ячейкалардан (хоналардан) иборат. Ҳар бир шундай хона бошқасидан юзи, шакли, баъзида эса баландлиги билан ҳам фарқ қилади.
Ҳажмий-режавий ечим– бу бинода хоналарни жойлаштириш тизимидир. Фазовий ячейкалар ҳажмий-режавий элементлар деб аталади. Турар-жой биноларида бундай элементлар: хоналар, ошхоналар, зинапоя катаклари ва бу бинонинг конструктив элементлари (деворлар, пардеворлар ва бошқ.) билан ташкил этилган бошқа хоналар. Қаватлар – устёпмалар орасида жойлашган хоналар. Қаватларнинг жойига боғлиқ ҳолда қуйидагилар фарқланади: ер усти – пол грунт (трoтуар) сатҳидан юқори жойлашганда, ертўла – пол грунт сатҳидан хона баландлигининг ярмидан кўпроқ чуқурда жойлашганда; ярим ертўла (цоколли) – полнинг (грунтдан пастда) хона баландлигининг ярмидан камроқ чуқурликда бўлганда; мансардали–чордоқ ичида хоналар жойлашганда.
Хоналарнинг фазода вертикал жойлашишига кўра, яъни бинонинг қаватларига кўра, яъни бинонинг қаватларига кўра қуйидагича бўлинади:

  • кам қаватли (1-2 қават);

  • ўртача қаватли (3-5 қават);

  • кўп қаватли (6 ва ундан ортиқ қаватли);

  • юқори қаватли (11-16 қават);

  • баланд (16 қаватдан ортиқ).

Хоналар ва бинолар уларнинг боғланиши (алоқаси) усулига кўра ўтиб бўлмайдиган (изоляцияланган) ўтиб бўладиган (изоляция қилинмаган) бўлиши мумкин. Ўтиб бўлмайдиган хоналар бир – бири билан учинчи хона орқали, одатда коммуникация (даҳлиз, зинапоя катаги ва бошқ.) хоналаридан бири ёрдамида боғланади.Бинонинг ҳажмий-режавий тузилиши танлаб олинган ўлчамлардаги ва шаклдаги асосий ва ёрдамчи хоналарни ягона яхлит композицияга бирлаштиради.
Шундай қилиб, ҳажмий – режавий элементлар биноларнинг ички фазосини алоҳида қаватларга ва хоналарга ажратади. Берилган ўлчамлар ва шакллардаги хоналарнинг функционал, техник, архитектура-бадиий ва иқтисодий талабларга бўйсундирилган битта мажмуада жойлаштирилиши бинонинг ҳажмий-режавий схемасидир.



Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling