Тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси
Download 1.34 Mb.
|
8- маъруза Tashqi devorlar
Температура чоклари деворларда ўзгарувчан температура таъсиридан хосил бўладиган ёриқ ва қийшайишларни олдини олиш учун қолдирилади ва уларнинг оралиқлари бино қуриладиган жой иқлим-шароити ва девор материалининг физик-механик хусусиятларига қараб ғиштин биноларда 40м дан 100 м гача, йирик панелли биноларда 75 м дан 150 м гача олинади. Булардаги кичик масофа қаттиқ иқлим шароитли ерларга тегишли бўлади. Чоклар тирқиши камида 20 мм бўлиб, улар икки томондан иссиқлик изоляцияси ёрдамида бекитилади. Бунда чоклар пойдеворни кесиб ўтмайди. Чўкиш чоклари бино баландлиги ҳар хил бўлган холларда, ҳамда асос тупроғи чўкиши мумкин бўлган ерларда қўйилади. Бундай чоклар пойдеворни хам кесиб ўтиши билан температура чокларидан фарқ қилади. Зилзилага қарши чоклар бино режалари мураккаб шаклга эга бўлганда ёки бинолар ёнма-ён турган қисмларининг паст-баландлиги бир-биридан 5 м ва ундан ортиқ фарқ қиладиган ҳолларда қолдирилади. Зилзилага қарши чоклар бинони бутун баландлиги бўйича икки қисмга ажратади. Агар чўкиш чоклари зилзилага қарши чоклар билан тўғри келиб қолса, бу чоклар бир-бирининг вазифасини бажариши мумкин. Деворлар тош (табиий ва сунъий тош деворлар), ёғоч, тупроқ ва синтетик материаллардан қурилиши мумкин.
5.1-расм. Планировканинг коридор системаси: а) - хоналар коридорнинг бир томонида жойлашган; б) - хоналар коридорнинг иккала томонида жойлашган. Агар хоналар бир-бири билан девордаги ва пардадевордаги эшиклар ёки очиқ эшиклар ўринлари орқали бевосита боғланган бўлса, бундай ечимни планировканинг анфилада системаси деб аталади (2-расм). Бу система жуда тежамли, чунки унда иккинчи даражали майдон жуда оз, аммо ҳамма хоналар бошқа хоналарга ўтадиган бўлгани учун кўп ҳолларда ундан фойдаланиш ноқулай, шунинг учун кўргазма, музей, вокзал каби биноларда қўлланилади. Ишлаш характерига кўра деворлар юк кўтарувчи, ўз оғирлигини кўтарувчи ва осма девор бўлиши мумкин. Юк кўтарувчи деворлар хонани ташқи мухит таъсиридан ҳимоялабгина қолмай, балки юқорида жойлашган конструкциялар, жиҳозлар, мебеллар ва шу кабилардан тушадиган оғирликни ҳам кўтариб туради. Ўз оғирлигини кўтариб турувчи девор конструктив схемасида эса том ёпмасидан тушган вертикал юкларни устунлар қабул қилади. Деворлар бу холда хонани ташқи мухит таъсиридан ҳимоя қилувчи вазифасини бажаради. Бундай деворлар шамол таъсиридан ҳосил бўладиган горизонтал таъсир кучларни қабул қилиб, каркас конструкциясига, яъни тўсин ва устунга узатиб беради. Бундай деворлар фақат ўзидан юқорида жойлашган девор оғирлигини кўтариб туради. Осма (каркас устунларига осилган) деворлар хонани ташқи мухит таъсиридан ҳимояловчи вазифасини бажаради. Деворлар конструкцияси ва терилишига кўра қуйидагиларга: майда донали тош эленментлар (ғишт, сопол, блок, майда блок)дан терилган; йирик тошлар (йирик блоклар)дан терилган; қуйма ва йиғма деворбоп панеллардан ёки ҳажмий блоклардан терилган деворларга бўлинади. Алохида тошлар ораларини қурилиш қоришмалари билан тўлдириб ҳосил қилинган девор тошдан терилган девор деб аталади. Деворларнинг нормал ишлаши ва яхлитлигини таъминлаш учун тошларни теришда чокларга ажратувчи маълум қоидаларга риоя қилинади (21-расм). Деворларни теришда вертикал чоклар бир-бирига тўғри келмаслиги керак. Вертикал чокларнинг бундай бекитиб кетилиши боғланиш деб аталади. 21-расм. Ғиштин деворлар териш усуллари: а – икки қаторли; б – олти қаторли; 1 – кўндаланг ғиштлар; 2 – узунасига ётқизилган ғиштлар. Устунлар ва деворнинг деразалар оралиғидаги қисмини теришда чокларни боғлашнинг ана шу системаси қўлланилади. Ғиштин деворли биноларнинг зилзилага чидамлилигини ошириш учун бир неча хил тадбирлар қўлланилади. Бунда бинонинг турғунлиги ва фазовий бикрлиги қаватлараро ёпма ва том ёпмаси текислигида деворлар устидан бўйлама ва кўндаланг ўрнатилган зилзилага қарши қуйма ёки йиғма темир-бетон арматура узлуксиз бўлиши керак. Бу белбоғлар арматуралари ўз навбатида деворлар орасидан чиқарилган темир-бетон устунчаларнинг пўлат арматуралари ёрдамида ўзаро боғланиб, фазовий каркас ҳосил қилади. Бино девори контури бўйича илинган қуйма темир бетон ора ёпма ўрнатилган бўлса унинг текислигида зилзилага қарши белбоғлар қўйилмаса хам бўлади. Зилзилага қарши белбоғ деворнинг бутун эни бароварида ўрнатилиб, баландлиги камида 150 мм бўлиши керак. Девор қалинлиги 500 мм ва ундан катта бўлса, белбоғ энини девор энидан 100-150 мм кичик олиш мумкин. Ўз навбатида, ҳар бир қават учун ғиштин бино деворларининг баландлиги, зилзила кучи 7, 8 ва 9 балли районларда тегишлича 5, 4 ва 3, 5 м дан ошмаслиги керак. Агар деворлар арматуралар ёрдамида ёки уларга темир-бетон киритилиб кучлантирилса, қават баландлигини юқорида келтирилган зилзила кучига мувофиқ 6,5 ва 4,5 м га етказиш мумкин. Сувалмайдиган девор сиртидаги ғиштлар орасидаги вертикал ва горизонтал чокларга махсус мосламалар ёрдамида пардоз берилади. Бу мосламалар чокларга бўртган, ботиқ, текис ва очиқ чок шаклини беради. Суваладиган сиртларда ғиштлар орасидаги чоклар 10-15 мм чуқурликда бўлиб, бу сувоқ билан деворнинг яхши боғланишини таъминлайди (22-расм). Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling