Тошкент архитектура қурилиш институти «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» фанидан курс ишини бажариш бўйича


Download 67.04 Kb.
bet1/7
Sana05.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1431331
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Uslubiy ko\'rsatma (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» фанидан курс ишини бажариш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Тошкент -2021

Тузувчи: Мухибова Г.Я.


Услубий кўрсатма ТАҚИ Илмий-услубий кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинди.


Ушбу услубий кўрсатма ТАҚИ Қурилишни бошқариш факултети 5340900 – «Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш» таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган.
Унда фандаги асосий масалалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари ва меъёрий - хужжатларини чуқур ўрганиш зарурлиги ҳам таъкидланган. Шунингдек. талабаларга курс иши мавзуларини тўғри танлаш, бажариш, асосий ва қўшимча адабиётлардан тўғри фойдаланиш ҳамда ишни расмийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.
Мазкур услубий кўрсатма ТДИУ нинг фан бўйича ишлаб чиқилган Намунавий дастури, 2004 йилда И.Х.Давлетов томонидан бажарилган ТАҚИ "Иқтисодиёт назарияси" кафедрасида бажарилган "Иқтисодиёт назарияси" фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма ҳамда ТМИ "Иқтисодий таҳлил ва аудит" кафедраси томонидан ишлаб чиқилган курс ишлари тематикаси асосида тузилган.
Ушбу кўрсатма "Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш " кафедрасининг йиғилишида мухокама килинган ва маъқулланган
Тақризчилар: и.ф.н., доц. Давлетов И.Х.
и.ф.н., доц. Шомирзаев Э.

Фаннинг ишчи ўқув дастури “Қурилишни бошқариш” Факултетнинг 2021 йил ___ ________ - сон илмий кенгашининг қарори билан тасдиқланди.


Илмий кенгаш раиси:


20121 йил "____"____________ __________ Нуримбетов Р.И.

Келишилди:


Кафедра мудири:


2021 йил "_____"____________ __________ Турдиев А.С.


СЎЗ БОШИ

Бозор иқтисодиёти шароитида мулкнинг турли шахсларга мансублилиги ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишда эркин рақобат ҳукмронлигига асос бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир қурилиш корхонасининг яшовчанлигини у ўзини ўзи таъминлашига боғлиқ қилиб қўяди.


“ Иқтисодиётимизнинг 2020-йилга мўлжалланган асосий вазифа ва устивор йўналишлари аввало бу соҳанинг юқори суратлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.
Ялпи ички мазсулот xажмини 8,1 фоизга, саноатни 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 6 фоизга, чакана савдо айланмасини 13,9 фоизга кўпайтириш, бозор хизматларини бозор хизматларини 16,2 фоизда оширган ҳолда, унинг ялпи ички махсулотдаги улушини 55 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Солиқ юкини янада камайтириш, жумладан, юридик шахслар учун фойда солиғи ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга, жисмоний шахслар учун энг кам солиқ хажмини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш иқтисодиётимиз ривожига албатта муҳим аҳамият касб этади. Бундай солиқ енгилликлари 130 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаш ва уни корхоналар ихтиёрида қолдириб, уларнинг ўз айланма маблағларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш, шунингдек, аҳоли даромадларни 90 миллиард сўмдан кўпроқ имконини беради.”
Эндиликда шаклланадиган иқтисодий таҳлил республикамизнинг ўзига хос ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиши, ўзида Ўзбекистоннинг миллий ҳисоб сиёсатини акс эттириши лозим.
Унутмаслик керакки, барча корхоналарнинг иқтисодиётини юксалтириш учун бундай корхоналар ва уларнинг бўлинмаларидаги моддий-техника воситалари ва меxнат ресурсларидан унумли фойдаланиш чораларини кўриш, маблағларни эхтиёт қилиш, тежаб-тертаб сарфлаш ва фойдаланилмаётган имкониятларни топиш, ишга солиш лозим. Бу борадагина эмас, бошқа иқтисодий ва ижтимоий масалаларни хал этишда хам иқтисодий таҳлил ўзига хос ўрин тутади.
Молиявий ҳисоб самарадорлиги қурилиш корхонаси фаолияти устидан режали раҳбарликни амалга ошириш ва уни назорат қилишда ғоят катта ахамиятга эга. Молиявий бошқарув хисобиниг назарий ва амалий асослари ҳамда уни қурилиш ташкилотларида йўлга қўйиш ва юритиш усуллари, шунингдек, қурилиш корхоналари хўжалик фаолияти таҳлили назарияси, товар айланиши ва молиявий ҳолат, муомала харажатлари, молиявий натижалар таҳлиллари ва уларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омиллар, молиявий коэффициентлар .ҳар томонлама баён қилинади.
Бакалавриатнинг «Кўчмас мулкни экспертизаси ва уни баҳолаш» таълим йўналишлари учун тузилган ўкув режасида « Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит » фани учун жами 182 соат ажратилган бўлиб, шунинг ичида « Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит » бўйича курс иши белгилаб қўйилган.
Талабанинг « Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит » фанидан курс ишини бажаришдан мақсад, у ушбу фаннинг маълум бир мавзусини ва маълум корхонанинг молиявий иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоб китобини мустақил равишда чуқур таҳлил қилиши, « Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит » фани бўйича назарий билимларинн, онги ва савиясини янада кенгайтириши, назарий билимларини амалда кандай қўллай билиш қобилиятига эга бўлиши. унинг республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларга тўғри баҳо бериши ва атрофлича хулосалар чиқариш имкониятига эга бўлиши керак.
Курс ишини ёзиш ўз ичига қуйидаги талабларни олади:
-курс ишининг 1-бўлим назарий қисми учун мавзу танлаш;
-курс ишининг 2-бўлими учун корхона танлаш:
-мавзуни ўрганиш, унга доир бўлган адабиётлар ва материалларни тўплаш;
-тўпланган адабиётлар ва материалларни ўрганиш;
-курс иши режасини тузиш;
-курс иши лойиҳасини ёзиш ва уни раҳбар ўқитувчи билан хамкорликла куриб чикиш;
-курс ишини кафедрага топшириш ва уни хи.моя қилиш.




  1. Download 67.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling