Тошкент архитектура қурилиш институти Мухандислик-қурилиш инфраструктураси факультети


Download 15.71 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi15.71 Kb.
#1412796
TuriДиплом
Bog'liq
ички такриз


Тошкент архитектура қурилиш институти
Мухандислик-қурилиш инфраструктураси факультети
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси кафедраси 5111000-Касб таълими (5340500 – “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”) бакалавриат таълим йўналиши битирувчиси Адилова Гулноза Нурлановна диплом лойихасига
ТАКРИЗ
Талаба “Олдиндан зўриқтирилган икки нишабли тўсинлар ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаш, L=18м, маҳс. 21 минг м3.”, ТБМЗ-2, Тошкент ш. “Юқори хароратда бетоннинг қотиши ва қотиш жараёнини тезлаштириш” мавзусини ўқитишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусида диплом лойихасини бажарган.
Ўзбекистон Республикасида оғир бетон асосида икки нишабли тўсинлар ишлаб чиқариш катта аҳамият касб этади.
Диплом лойихаси кириш, технологик кисм, ҳисобий кисм, иктисодий кисм, педагогик қисм, мехнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар руйхатидан ташкил топган бўлиб, мавзуни тўлиқ ёритишга зарур маълумотлар келтирилган.
Диплом лойихасида шу куннинг долзарб муаммоларидан бирини ёритишга қаратилган бўлиб, муаллиф ўзи олган назарий билимларини ишни тайёрлашда қўллаган. Ишни тайёрлашда диплом олди амалиёти даврида тайёрлаган хисобот ва корхоналардан олинган маълумотлардан фойдаланган.
Фойдаланилган адабиётлар замонавий ҳолатни тўла ёритишга қаратилган бўлиб, бунда Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси” келтирилган. Камчилик сифатида интернет сайтларидан мавзуга оид маълумотларни йўқлигини эътироф этиш мумкин.
Битирувчи ДЛни ёритишда ўзига хос ҳолатда илмий мунозара юритишга ҳаракат қилганлиги кўриниб турибди, янги чоп этилган адабиётлардан фойдаланган.
ДЛда агрегат-оқим ишлаб чиқариш технологияси етарли равишда асосланган ва ёритилган. Чизма ва жадвалларнинг сифати қониқарли даражада деб ҳисоблайман. ДЛнинг расмийлаштирилиш даражаси қабул қилинган тартиб ва қоидалар даражасида ёритилган.
Ишнинг ижобий томонлари билан бирга қуйидаги камчиликлари мавжуд деб ҳисоблайман: мавзу бўйича маълумотлар таркибида икки нишабли тўсинлар ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотлар кам берилган, ҚМҚ лардан фойдаланмаган.
Икки нишабли тўсинлар ишлаб чиқариш олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Диплом лойихаси қўйилган талабларга мос ҳолда талаб даражасида тайёрланган деб хисоблайман. Диплом лойихасини яхши бахога бахолаш мумкин.
Адилова Гулноза Нурлановнага 5111000-Касб таълими (5340500 – “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”) бакалавр даражасини берилишига тавсия этаман.


Диплом лойиха рахбари: Ахмедов У.Р.
Download 15.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling