Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


натижалари ва ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш”


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/35
Sana21.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1638826
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton

натижалари ва ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш” деб 
номланган бешинчи бобида тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган таркиб ва 
технология асосида олинган сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг асосий 
физик-механик хоссалари (DGU14129, 06.12.2021й.) аккредетациядан ўтган 
“OOO ARMINA CHEMICALS” корхонаси лабораториясида текширилган ва 
ГОСТ 9758 - 2012 талабларига мувофиқлиги тасдиқланган ҳамда енгил 
бетонлар ишлаб чиқаришда тўлдирувчи сифатида фойдаланишга тавсия 
этилган. 
“AZKAMAR” ва “NAVOIY KERAMZIT” МЧЖ лар томонидан ишлаб 
чиқарилганда иқтисодий самарадорлик хар 1м
3
тўлдирувчи учун 49289 сўмни, 
йиллик эса 4497621250 сўм, яъни 14 % ни ташкил этди. 
“STORY KARAT DPK” МЧЖ шароитида ўлчамлари 390х188х190мм, 
умумий ҳажмининг 30 % бўшлиқдан иборат бўлган иссиқлик изоляцион 
блоклар (98,6 м
3
) ишлаб чиқаришда иқтисодий самарадорлик 11538300 сўм, 
16,7 % ни ташкил этди. 
Олиб борилган тадқиқот иши натижаларига кўра қурилиш материаллари 
саноатида энг муҳим омил, долзарб муоммо ҳисобланган энергия ва ресурс 
харажатларини тежаш имконини бериши тасдиқланди ва Ўзбекистон 
Республикаси Қурилиш Вазирлиги томонидан маълумотномалар олинди.
ХУЛОСА 
“Кўмир саноати чиқиндисидан фойдаланиб олинган ғовакли тўлдирувчи 
ва у асосида ишлаб чиқилган енгил бетон” номли мазкур тадқиқот иши бўйича 
олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги натижалар олинди ва 
хулосалар қилинди:
1. Илмий адабиётлардаги серғовак структурага эга бўлган сунъий ғовакли 
тўлдирувчиларни тўкма зичлиги ва пишириш ҳароратини пасайтириш, 
мустахкамлигини ошириш ҳамда енгил бетон таркибида доналараро 
бўшлиқларни камайтириш мақсадида гранулалар ўлчамини танлаш, шу билан 
бирга енгил бетонларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқишга 
бағишланган мавжуд маълумотлар таҳлил қилинган. 
2. Ғовакли сунъий тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида 
фойдаланилган бентонит гили, кўмирли гилнинг шихта технологик 
хусусиятларининг бошланғич хом ашё ва ғовакликлар ҳосил қилувчи 
компонентларнинг таркиби ва миқдорига боғлиқлигини аниқлаш учун 
уларнинг математик модели шакллантирилган ва кимёвий-минералогик 
таркиблари, минерал ҳосил бўлишлари ва термик ишлов беришдаги фазавий 
ўтишлари физик-кимёвий таҳлил усуллари билан ўрганилга. Тажриба 
намуналари асосий технологик кўрсаткичлари амалдаги бир қатор стандарт 
талабларига мос равишда синовдан ўтказилди. Тадқиқот ишида енгил 
бетонлар олишда фойдаланилган ЦЕМ I 42,5Н ГОСТ 31108 - 2020 синфдаги 


20 
портландцемент, учувчан кул ва Полипласт СП-3 кимёвий қўшимчасининг 
хоссалари ҳамда қўлланилган экспериментал тадқиқотларнинг усуллари
ўрганилди ва тадқиқот ишининг кейинги босқичи – лаборатория шароитида 
синов намуналарининг таркибини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу таркиблар 
асосида тайёрланган материалларнинг синов намуналарини тайёрлашда 
фойдаланиш учун тадқиқот объектлари сифатида танланди. 
3. Енгил бетонлар ишлаб чиқаришда боғловчи таркибига минерал ва 
кимёвий қўшимчаларни қўшиб фойдаланишдаги энг муқобил таркиб ишлаб 
чиқилган. Бунинг учун минерал ҳамда кимёвий қўшимчаларнинг енгил 
бетонларга таъсир даражаси аввал портландцементнинг физик-механик 
хоссалари учун ўрганилган бўлиб, сўнг олинган натижалар асосида танланган 
мақбул таркибдан енгил бетонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган. 
4. Навоий вилояти Навбаҳор конидан қазиб олинган бентонит гили
“Ўзбек кўмир” АЖ чиқиндиси ҳисобланган кўмирли гилни кимёвий ва 
минералогик таркиблари ҳамда ДТА таҳлиллари олиб борилган. Кўмир 
саноати чиқиндиси ва бентонит гилидан фойдаланиб олинган сунъий ғовакли 
тўлдирувчиларнинг физик-механик хоссаларини ўрганиш учун ЭҲМ дастур 
(DGU14129) ишлаб чиқилган.
5. Сунъий ғовакли тўлдирувчилар, минерал ва кимёвий қўшимчаларни 
бирга қўллаб ишлаб чиқилган енгил бетонлар амалииётга жорий қилинган. 
Бунда, боғловчи учун №8, тўлдирувчи учун эса №1 таркиблар муқобил деб 
белгиланиб, улар бўйича енгил иссиқлик изоляцион, ўлчамлари 390х188х190 
мм, умумий хажмининг 30 % бўшлиқдан иборат ҳамда массаси 7,3 кг бўлган
иссиқлик изоляцион блоклар ишлаб чиқилган. Унинг зичлиги 670 кг/м
3

иссиқлик ўтказувчалиги 0,14
Вт/(м•K), мустахкалиги 3,5 МПа ни ташкил этди. 
6. Диссертация тадқиқоти натижасида ишлаб чиқилган технология 
асосида Республика доирасида янги турдаги қурилиш материали ҳисобланган 
кўмир саноати чиқиндисидан фойдаланиб олинган ғовакли тўлдирувчи ва у 
асосидаги енгил бетондан олинган иссиқлик-изоляцион блокларнинг 
иқтисодий 
кўрсаткичлари 
аниқланди. 
Ишлаб 
чиқариш 
шароитида 
“AZKAMAR” ва “NAVOIY KERAMZIT” МЧЖ лар томонидан ишлаб 
чиқарилганда иқтисодий самарадорлик хар 1м
3
тўлдирувчи учун 49289 сўмни, 
йиллик эса 4497621250 сўм, яъни 14 % ни ташкил этди. “STORY KARAT DPK” 
МЧЖ шароитида ўлчамлари 390х188х190 мм, умумий ҳажмининг 30 % 
бўшлиқдан иборат бўлган иссиқлик изоляцион блоклар (98,6м
3
) ишлаб 
чиқаришда иқтисодий самарадорлик 11538300 сўм, яъни 16,7 % ни ташкил 
этди. Олиб борилган тадқиқот иши натижаларига кўра қурилиш материаллари 
саноатида энг муҳим омил, долзарб муоммо ҳисобланган энергия ва ресурс 
харажатларини тежаш имконини беради. 
7. Кўмир саноати чиқиндиси ва бентонит гилидан фойдаланиб 
таркиблари янги ишлаб чиқилган сунъий ғовакли тўлдирувчилар ва уларнинг 
технологик параметрларини оптималлашгани учун Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан (FAP 
02088) фойдали моделга патент олинди. 


21 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling