Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
таъсир кўрсатувчи факторлар ва уларда структура хосил бўлишини
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
komir sanoati chiqindisidan fojdalanib olingan govakli toldiruvchi va u asosida ishlab chiqilgan engil beton
таъсир кўрсатувчи факторлар ва уларда структура хосил бўлишини
тадқиқ этиш” деб номланган учинчи бобида таркиб ва технологик факторларнинг кўмир саноати чиқиндиси ҳисобланган кўмирли гил ва бентонит гили асосидаги сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг хоссаларига таъсирини тадқиқ этиш ва экспериментларни математик режалаштириш усули ёрдамида оптималлаштириш ва физик-механик хоссаларини аниқлаш, шунингдек тўлдирувчиларда структура ҳосил бўлишининг тадқиқоти бўйича олиб борилган изланишларнинг натижалари келтирилган. Материалларнинг оптимал таркиблари ва структураларини лойиҳалашнинг умумий усули нафақат олдиндан белгиланган зарур хоссаларнинг комплексини, балки уларнинг рақамли қийматларини ҳам таъминлайди. Лойиҳалаштирилаётган таркибни технологик жараёнга тадбиқ этиш эса оптимал структурага эга бўлган ва белгиланган хоссалар кўрсаткичларига эга материални иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан олиш имконини беради. Бизнинг тадқиқотларимизда ғовакли янги тўлдирувчининг рационал таркибини, уни пишириш ҳарорати ва печда пишириш вақтини аниқлаш, шунингдек ушбу омиллар ва тўлдирувчининг тўкма зичлиги, цилиндрдаги сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги ва унинг сув шимувчанлиги ўртасидаги 12 аналитик боғлиқликни аниқлашда тажрибани математик режалаштириш усули ёрдамида амалга оширилди. Оптималлаштириш параметри сифатида ғовакли янги тўлдирувчининг тўкма зичлиги - Y (кг/м ), цилиндрдаги сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги - (МПа) ва унинг сув шимувчанлиги - (%) танлаб олинди, чунки сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг асосий сифатини ушбу кўрсаткичлар белгилайди. Ўзгарувчан факторлар сифатида юқорида кўрсатилган хоссаларга энг катта таъсир кўрсатадиган параметрлардан фойдаланилди, хусусан: Х 1 - шихтадаги бентонит гили миқдори, %; Х 2 – пишириш ҳарорати, 0 С; Х 3 – пишириш вақти давомийлиги, мин. Ўзгарувчан факторларнинг интерваллари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал. Тажрибани режалаштириш шартлари Факторлар Ўлчов бирлиги Вариация шартлари Қадам Даражалар пастки асосий юқори Х 1 % 50 70 90 20 Х 2 0 С 1000 1050 1100 50 Х 3 мин. 20 30 40 10 Вариация диапазонлари дастлабки бажарилган тадқиқот натижалари асосида қабул қилинди. Барча компонентларни майдалаш йўли билан хом аралашмани тайёрлаш, сув қўшиб пластик масса ҳосил қилиш, пластик массани грануляция қилиш, тайёрланган гранулаларни доимий массасигача 110÷120 0 С ҳароратда қуритиб олиш, гранулаларни 800-850 0 С ҳароратли печга қўйиб, зарур ҳароратга кўтарилгунича ва ушбу ҳароратда умумий ҳисобда режадаги вақт давомида якуний куйдириш ва гранулаларни ҳавода атроф-муҳит ҳароратига қадар совутиш ўзгармас факторлар сифатида қабул қилинган. Математик ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва адекватлик текширилганидан сўнг янги ғовакли тўлдирувчининг хоссалари учун қуйидаги регрессия тенгламалари олинди: Тўкма зичлик учун: = 425 − 159 − 24 − 17,5 + 1,25 − 1,25 + 235 − 60 − 62,5 , (1) Цилиндрдаги сиқилишга бўлган мустаҳкамлик учун: = 7,74 − 3,13 + 0,781 + 0,586 − 0,398 − 0,543 + 0,365 + 3,49 − 2,63 − 2,54 , (2) Сув шимувчанлик (24 соатдан сўнг) учун: = 13,33 + 11,2 − 2,67 + 5,33 + 5,33 (3) 13 Математик моделлардан олинган натижалар асосида ўзгарувчан факторларни ғовакли янги тўлдирувчининг хоссаларига таъсирини ифодаловчи диаграммалар тузилди (1 -расм). 1 – расм. Бентонит гилининг миқдори ва пишириш ҳароратини ғовакли янги тўлдиргичнинг мустаҳкамлиги (а) ва тўкма зичлигига (б) таъсири. Олинган натижаларга асосланган ҳолда кейинги изланишларимизда ғовакли янги тўлдирувчиларнинг энг паст тўкма зичлиги ва цилиндрдаги сиқилишга мустаҳкамлиги энг юқори бўлган таркиблар танлаб олинди (2 – жадвал). 2-жадвал. Сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг таркиби, физик-механик характеристикалари Таркиблар Хом ашёлар нисбати , % 1100 ℃ хароратда пишириб олинган тўлдирувчининг характеристикалари Бентонит гили Кўмирли гил Тўкма зичлик, кг/м 3 Цилиндрдаги сиқилишга мустахкамлик, МПа Сув шимувчанлик, % (24 соатдан сўнг) №1 90 10 270 2,74 36 №2 50 50 686 11,44 8 №3 70 30 395 6,46 16 2-жадвал натижаларидан кўриниб турибдики, кўмир саноати чиқиндисини бентонит гилига 10 ва 50% ларгача қўшганда, унинг тўкма зичлиги ва цилиндр мустахкамлиги ўзгариб бормоқда, яъни №1 намунада кўмирли гил 10% қўшилганда кўмирли гилнинг ёниб кетиши ва бентонит гилининг кўпчиши натижасида тўлдирувчи ички структурасида ҳосил бўлган ғовакликлар уларнинг иссиқлик изоляцион ва товуш ютувчанлик хоссаларини яхшилаши билан бирга унинг тўкма зичлигини камайтиради, бу эса ўз навбатида ушбу тўлдирувчи асосида олинган буюмнинг енгил бўлишини таъминлайди. №2 намунадаги мустахкамлик эса, кўмирланган гил шихта таркибига 50% миқдорда қўшилди, бу эса ўз навбатида кўмирли гил эриган ҳолатда кўп ва турли хилдаги ғовакликлар ҳосил бўлиши ва бентонит гили шихта таркибида камайганлиги сабабли структура ҳосил бўлиш жараёнида 14 ички ғоваклик пардеворларини ҳосил кила олмагани ва харорат кўтарилгани сари у ҳам эриб, ўзаро турли гилсимон жинсларнинг бирикишидан фаза ўзгаришлари ва шунинг натижасида бошка янада мустахкамликни таъминловчи муллит, гематит, анортанит, волластанит каби минераллар ҳосил бўлгани билан изохланади. №1 намуна №2 намуна. 2 - расм. №1 ва №2 таркибли намуналарнинг ташқи кўриниши 2-расмда тўкма зичлиги ўта енгил ва мустахкам бўлган ғовакли янги тўлдирувчи (№1, №2) ларнинг ташқи ва ички кўринишлари келтирилган бўлиб, унга кўра сунъий ғовакли тўлдирувчининг ташқи кўриниши керамзитга яқин бўлиб, юқори хароратда пишириш натижасида у ўз сиртқи қатламида (парда билан) қоплаган, бу эса унга сув шимувчанлик хоссасини пасайтиришга имкон берди. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling