9
қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилганлиги, ҳисоблаш
компьютер дастури ёрдамида бажарилганлиги ҳамда
тажриба ва назарий
тадқиқот натижаларининг ўзаро мутаносиблиги ва амалиётга жорий
қилинганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти сунъий ғовакли тўлдирувчи
доналарида серғовак структуранинг ҳосил бўлиш механизми асосланганлиги,
тўлдирувчининг физик-механик хоссаларини бошқаришга
эришилганлиги,
минерал ва кимёвий қўшимча таъсирида цемент тоши структурасининг
шаклланиш механизми илмий асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти кўмир саноати чиқиндиси ва
бентонит гилларидан фойдаланиб олинган янги ғовакли тўлдирувчилар ва
улардан фойдаланиб тайёрланган енгил бетонларнинг
таркиблари ишлаб
чиқилганлиги, енгил бетонда минерал ва органик қўшимчадан фойдаланиб
портландцемент миқдорини 30% га иқтисод қилиш имконини яратилганлиги,
шунингдек деворбоп блоклар ишлаб чиқаришга
эришилганлиги билан
ифодаланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўмир саноати
чиқиндисидан фойдаланиб олинган ғовакли тўлдирувчи ва
у асосида ишлаб
чиқилган енгил бетонлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг шихта таркиби “AZKAMAR”
МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг
2022 йил 12 октябрдаги №11-06/11640-сон маълумотномаси). Натижада, тўкма
зичлиги 280-300 кг/м
3
ва 700 кг/м
3
, мустахкамлиги эса 2,54 МПа ва 11,44 МПа
бўлган сунъий ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқаришга эришилган.
Сунъий ғовакли тўлдирувчиларнинг шихта таркиби “NAVOIY-
KERAMZIT” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги №11-06/11640-сон маълумотномаси).
Натижада, тўкма зичлиги 280-300 кг/м
3
ва 700 кг/м
3
, мустахкамлиги эса 2,54
МПа ва 11,44 МПа бўлган сунъий ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқаришга
эришилган.
Тўкма зичлиги 280-300 кг/м
3
бўлган сунъий ғовакли тўлдирувчиси
асосида иссиқлик изоляцион блоклар
таркиби “STROY KARAT DPK” МЧЖда
жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил
12 октябрдаги №11-06/11640-сон маълумотномаси). Натижада ўлчамлари
390х188х190 мм ҳамда массаси 7,3 кг бўлган иссиқлик
изоляцион блоклар
ишлаб чиқаришга эришилган.
Do'stlaringiz bilan baham: