Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай бизнесни ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда бир қатор муаммолар юзага келади. Уларга:
Ушбу муаммоларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш тадбиркорга фаолият юзасидан тўғри қарор қабул қилишига олиб келибгина қолмай бозорда муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлайди.
Шунинг учун ҳам бошқарув қарорларини қабул қилишнинг асоси зарарсизликни таҳлил этиш ҳисобланади.
Зарарсизлик таҳлили – корхона маҳсулотининг баҳоси, ишлаб чиқариш хажми, маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ўзгарувчи ҳаражат, доимий ҳаражат ва фойдалиликни ўрганувчи усулдир.
Зарарсизлик таҳлилининг энг асосий томони бу ҳаражатларни икки гурухга бўлиб ўрганишдир:
1. Доимий ҳаражатлар;
2. Ўзгарувчан ҳаражатлар.
Ўзгарувчан ҳаражатлар маҳсулот ишлаб чиқариш хажми ортиши ва камайишига қараб ортиб ёки камайиб боради.
График кўринишида уни қўйидагича тасвирланади:
Буларга хом ашё ва материаллар, иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш, мукофотлар ва бошқа ўзгарувчан ҳаражтлар киради.
Доимий ҳаражатлар бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш хажмига боғлиқ бўлмаган ҳаражатлардир.
Доимий ҳаражатлар график кўринишида қўйидагича тасвирланади:
Бу ҳаражатларга ижара тўлови, доимий маошлар, йиллик реклама ҳаражатлари, коммунал хизмат тўловлари, суғурта суммаси ва бошқалар киради.
Юқоридаги ҳаражатларни ўзгариши корхона(фирма)ни молиявий ҳолатини ўзгаришига олиб келади.
Зарарсизлик нуқтаси-бу маҳсулот сотишдан тушган тушумни уни ишлаб чиқариш ва сотиш учун қилинган ҳаражатларга тенг бўлиши ёки фойда суммасини нолга тенглигидир.
Корхоналар умумий ҳаражатларини маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга боғлиқлиги қуйидаги кўринишни олади:
Ҳар бирлик тушум ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортишида бир хил суммага ўзгарувчан ҳаражатлар ортади. Бундан ташқари доимий миқдор ҳам ортади.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |