ЗАРАРСИЗЛИК ТАҲЛИЛИ
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай тадбирлик фаолиятининг бош мақсади самарали (фойдали) ҳаракат қилиш ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам, тадбиркор асосий эътиборни биринчи навбатда юқори даромад ва унинг юксалишига қаратмоғи лозим.
Шу мақсадда, зарарсизлик таҳлил этилади.
зарасизлик таҳлили усули;
доимий, ўзгарувчан ва аралаш ҳаражатлар;
зарарсизлик таҳлилининг график усули;
бошқарув усули;
ялпи фойда;
зарарсизлик нуқтаси ва унинг моҳияти;
зарарсизлик зонаси.
ТАҲЛИЛДА ҚУЙИДАГИ ТУШУНЧАЛАРГА АЛОҲИДА АҲАМИЯТ БЕРИЛАДИ:
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни бошқарувчилар, тадбиркорлар зарасизликни таҳлил этиш қобилиятига эга бўлишлари лозим. Буларга:
бизнес режалаштириш;
мақсадли фойда таҳлили;
ишлаб чиқаришда оптимал технологияни танлаш ва ҳокозо.
Зарарсизликни таҳлил этиш орқали ҳар бир менежер(бошқарувчи) бизнесда ишбилармонлик соҳасидаги ўзгаришларни баҳолай олиш имкониятига эга бўлади.
Бизнесга кириш стратегиясини танлашда корхона фойдалилиги етакчи ўрин тутади.
Шундай экан менежерлар ўзгаришлар таъсирини баҳолашга муҳтож бўлади.
маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетадиган зарурий ҳаражатлар;
ишлаб чиқариш технологиясининг янгиланиши (ўзгариши)ни корхона самарадорлигига (фойдалилигига) таъсири;
ишлаб чиқариш ҳаражатларининг тузилиши ва таркиби;
ишлаб чиқарилаётган(ёки ишлаб чиқариш кўзда тутилаётган) маҳсулотга бўлган бозор талаби;
Бу вақтда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратмоғимиз лозим:
қандай хажмда маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги;
товар баҳосини қандай белгилаш кераклиги;
ўзгарувчи ҳаражатлар даражаси қандай бўлиши лозимлиги;
арзон қўл мехнатини ёки ишлаб чиқаришни механизациялашни танлашлиги:
маҳсулот сотишни 20% га ортиши корхона фойдалилигига қандай таъсир этиши;
ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни қай даражага кўтарганимизда иш фойда бера бошлаши ва ҳакозо.
Do'stlaringiz bilan baham: |