ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ УНИВЕРСИТЕТИ - Дунёнинг ривожланган мамлакатлари олий таълим муассасаларида қурилиш чизмачилигига таълуқли бўлган дастурларни ўқитиш самарадорлигига эътибор тобора ортиб бормоқда. Чунки хозирги кунда ривожланган давлатларда қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш технологияси сифатли тамонга сезиларли даражада ўзгармоқда. Замонавий таълим масканлари ҳозирги вақтга келиб энг янги дастурий таъминотлар, мултимедиа графика ва ўқув мажмуалари билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ривожланган давлатлар таълим муассасалари ўқув режаларида талабалар компетенцияларига қўйилган асосий талаблардан бири муҳандислик компьютер графикасига оид компотенцияларни эгаллашдир. Шу сабабли бугунги кунда муҳандислик графикаси туркумидаги фанларни ўқитиш жараёнига таълимнинг инновацион технологиялари ҳамда замонавий график дастурларни жорий қилиш орқали такомиллаштириш педагогика фанининг долзарб муаммолари сирасига киради.
- Республикамизда олий таълим муассасаларида таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилган. Республикамизда хусусан, қурулиш чизмачилиги фанини график дастурлар асосида ўқитишни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг назарий-методологик, услубий асослари Э.И.Рўзиев, Ш.К.Муродов, П.Адилов, Д.Ф.Қўчқорова, Т.Рихсибоев, Т.Азимов, С.С.Сайдалийев, М.М.Хамракулова, К.Хамрақулов, С.И.Қулмаматов, К.Х.Мадумаров, Д.Ёдгоров, Ш.Д.Дилшодбеков, А.А.Қаххаров, Ш.Муслимов ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган.
- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида қурулиш чизмачилиги фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва ўқитишнинг методик тизимини лойиҳалаш бўйича О.Арефева, М.Х.Байбайева, Л.П.Бобрик, К.Гребенников, В.Н.Гузненков, Ж.Ж.Джанабайев, С.В.Жилич, Е.Ю.Жохова, В.В.Князиков, В.В.Корешков, А.М.Лейбов, М.Матвеева, Л.Ноделман, Л.В.Павлова, Ю.И.Притула, А.Б.Пузанкова, А.И.Сторожилов, М.Б.Таланова, Е.М.Третякова, Л.М.Туранова, Т.В.Чемаданова, Т.В.Чернякова ва бошқалар томонидан илмий изланишлар олиб борилган.
- Хориж давлатларида қурулиш чизмачилиги фанини ўқитиш мазмунини лойиҳалаш, ўқитишни амалга оширишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқиш муаммоларига Z.Zuo, H.A.Gerbekov, F.Liarokapis, B.Neda, T.J.Sexton, S.A.Sorby, H.Stachel каби олимларнинг илмий ишлари бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |