Россиянинг тоғ-қазилма ҳудудларида миллиардлаб м3 очиш ва йўлакай чиқинди маҳсулотлар йиғилиб қолган . Уларнинг фақат 5-6 % турли тармоқларда утилизатсия қилинмоқда. Урал тоғлари ҳудудида 5 млрд. м3 чиқиндилар минглаб гектар ҳосилдор ерларни эгаллаб ётибди. Фақат асбест конлари чиқиндиларининг ўзи 1 млрд. м3 ташкил қилади. Кривой Рог бассейнида йилига 50 млн. м3 харсанг жинслари йиғилиб қолмоқда. Курск магнит аномалияси (КМА) темир рудаси конлари очиш ва йўлакай чиқиндилари йилига 100 млн. м3 ташкил қилади. КМА тоғ-руда корхоналари цемент, оҳак заводлари ва бошқа ташкилотларга йилига 7-8 млн.тонна бўр, 1,5 млн. м3 қум, 1 млн. м3 чақиқ тош ва 120 минг м3 атрофида юқори глиноземли гултупроқ жинсларини етказиб беради. КМА очиш ва йўлакай чиқиндиларни ишлатиш 8-10 % ни ташкил қилади; бу ҳажмда чиқиндиларни ишлатиш миллионлаб рубл иктисодий самара беради ва экологик системани турғунлаштиради. КМА Смоленск конлари чиқиндилари асосида 5 млн. тонна атрофида чақиқ тош ва қум тайёрлаш имкони мавжуд. КМА Лебединск кони очиш қуввати 140 м ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |