3. Чўкинди тоғ жинслари Оҳактош чўкинди тоғ жинси. Агрессив сулфатли муҳит таъсирига юқори чидамли боғловчи композитсия ишлаб чиқилган. Одатий цемент клинкерини майдалашда оҳактош ва термоактив фосфогипс комплекс қўшимчаси киритилади. Агрессив сулфатли қоришмаларда мустаҳкамлиги пасаймаслиги билан характерланадиган боғловчи композитсиялар иншоотлар элементларининг ташқи сатҳларида сувга чидамли янги жинслар ҳосил бўлиши сабабли чидамлилик коеффитсиенти 3-5% ли қоришмаларда сезиларли даражада бўлади. Каолин чўкинди тоғ жинси. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда йўлакай ёки очилган жинс бўлиши мумкин. Унинг номи биринчи марта каолин ишлатилган Хитойдаги Каолин жойи номидан олинган. Бу тоғ жинси асосан каолинит минералларидан иборат. Ундан ташқари таркибида кварц, дала шпати, слюда ва кам миқдорда бошқа минераллар доналари учрайди. 4. Метаморфик тоғ жинслари 4. Метаморфик тоғ жинслари Туффит метаморф тоғ жинси. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган цементнинг умумий 6,8 млн. тонна ҳажмидан, сулфатга чидамли ва тез қотувчи цемент юқори аҳамиятга эга. Уларни цемент клинкери асосида олиш учун таркибига 5-20% минерал қўшимча ишлатилади. Минерал қўшимча сифатида термореактив фосфогипс билан биргаликда туффит ишлатилади. Клинкерни майдалаш жараёнида 15-20% қўшимча киритиш, оддий портландцементдан мустаҳкамлиги сезиларли юқори бўлган боғловчи композитсиялар олиш имконини яратади. Туффит тоза ҳолда термик ишлов берилгандан сўнг, цемент олиш технологиясида актив минерал қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин. Куйдирилган туффит қўшиш цемент гидротатсияси жараёнига яхши таъсир этади. 10-30% туффит қўшимчали оддий портландцемент калсий ва магний тузларида сулфатга чидамли бўлиши аҳамият касб этади. Буни гидролиз натижасида қоришма рН (ишқор) пасайиши билан коррозияга юқори чидамли кичик асосли калсий гидросиликати ҳосил бўлиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |