Тошкент автомобил йўллар институти “КЎприклар ва транспорт тоннеллари” кафедраси


Download 4.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/30
Sana01.11.2023
Hajmi4.17 Mb.
#1738068
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
5b4055c83f458

 
 
Зўриқтирилган 
арматурали 
узлукли 
оралиқ 
қурилмалар
конструкциялари. 
Таянчларга тарангланувчи арматурали узлукли оралиқ қурилмалар йиғма 
ва йиғма-яхлит бўлиши мумкин. Бошланғич элементлар сифатида плитали ва 
қовурғали элементлардан фойдаланилади. Йиғма оралиқ қурилмалар бир-
бирига параллел жойлаштирилган ва фазовий ишлашни таъминлаш учун
кўндаланг йўналишда бирлаштирилган, блоклардан ташкил топган бўлади. 
Плитали оралиқ қурилмаларда блоклар кенглиги 0,5

1,5 м гача белгиланади. 
Автомобил йўллари ва шаҳар кўприклари учун узунлиги 6, 9, 12, 15 ва 18 м 
бўлган бўшлиқли плиталардан йиғиладиган унификацияланган оралиқ 
қурилмалар ишлаб чиқилган. Плиталар қалинлиги мос равишда 0,3; 0,45; 0,6; 
0,75 м қабул қилинган. Плиталар кенглиги 1 м га тенг. 6 ва 9 м ли плиталарда 
ғовакларни доира шаклида (расм 25, а), 12-18 м ли плиталарда эса овал шаклида 
(расм 25, б) тайѐрланади. Зўриқтирилган арматура еттисимли боғлар ѐки 


37 
жуфтлаштирилган диаметри 5 мм ли симлардан иборат. Блокларни 
зўриктирилмаган арматура билан арматуралаш пайванд тўрлар ѐрдамида 
бажарилади (расм 26). Плиталарни кўндаланг йўналишда бирлаштириш бетон 
шпонкалар ѐрдамида бажарилади (расм 27). 
Тўсинларни бутунлигича ташишнинг имкони бўлмаган ҳолларда, 
узунлиги бўйича йиғма тўсинлардан ташкил топган оралиқ қурилмалар 
қўлланилади (расм 28, а). Бундай тўсинларда арматурани бетонга таранглаш 
усулидан фойдаланилади. Бетонга тарангланган арматурали оралиқ 
қурилмаларда тавр ва коробкасимон кесимли диафрагмали ва диафрагмасиз 
тўсинлар қўлланилади. Тайѐрланиши содда бўлган диафрагмасиз тавр 
шаклидаги тўсинлар кенг тарқалган. Ҳар бир тўсин олдиндан тайѐрланган 
зўриқтирилмаган арматурали тўсинлардан йиғилади (расм 28, б). 
Зўриктирилган арматурани жойлаштириш учун блокларда махсус каналлар 
қолдирилади. 
Йиғма оралиқ қурилмаларни унификациялаш лойиҳасида узунлиги 
бўйича йиғма 15, 18, 24, 33 ва 42 м ли тўсинлар ишлаб чиқилган. Барча оралиқ 
блоклар узунлиги 6 м, чекка блоклар эса 4,5 м ѐки 3 м қилиб тайѐрланади. 
Бундай тўсинлар диаметри 5 мм ли сим боғлар билан арматураланади. 
Тўсин қирраларида боғлар конус анкерлар ѐрдамида маҳкамланади (расм 29). 

Download 4.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling