15
V
V
V
I
V
II
5
40
30
-
Агар трамвай йўли кўчанинг ўтиш қисмига ботирилмаган бўлса (Расм
10,д) трамвайлар ҳаракатларини бир ѐки керак бўлса
иккита томонидан
кўчадаги бошқа ҳаракатлардан ҳимояловчи йўлаклар қолдирилиши керак. У
ҳолда Н нинг баландлиги темир изнинг тепасидан ўлчаганда 4,6 м.дан кам
бўлмаслиги керак.
Ҳаракатлар ҳар хил сатҳларда бўладиган
шароитларда эстакадаларнинг
иншоотга бирлашадиган жойларидан ва шунга ўхшаш ҳолларда ўтиш
қисмининг (кўприк кенглигининг) миқдорини химоя йўлакчаси энини
кичрайтириш ҳисобига кенгайтириш мумкин. Лекин I-III категория йўлларда
ҳимояловчи йўлак эни 1,0м.дан; IV, IV-П категория йўлларда ва шаҳар
кўчаларида 0,75м.дан кам бўлмаслиги керак.
Пиѐдалар йўлагининг эни ҳаракат энг кўп бўладиган пайтидаги пиѐдалар
сонига боғлик холда 1м йўлакдан 2000 пиѐда бир соатда ўтиш
кераклиги
ҳисобидан белгиланиши керак. Пиѐдалар ўтиш масаласи бошқа йўл билан ҳал
қилинадиган ва факат юк ташиш транспортига мўлжалланган ѐки бир суткада
200 пиѐдадан кам бўладиган иншоотларда кенглиги 0,75м, габарити 4,5 м.ли
кўприкларда кенглиги 0,5 м.ли хизмат йўлаклари режалаштирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: