Тошкент давлаи аграр университети модуль: “тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ
Ушбу жумланинг мазмунини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида изоҳланг
Download 22.96 Kb.
|
1.Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонунчилик ҳужжати асосида таҳлил қилинг.
- Вазиятга баҳо беринг
- Вазиятга баҳо беринг. Мустақил ўқиш учун адабиётлар
Ушбу жумланинг мазмунини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида изоҳланг.
Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос белгилари ҳақида маълумот беринг. Акциядор бўлиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланадими? Қонунчилик ҳужжати асосида таҳлил қилинг. Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси томонидан Пастдарғом туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказида тадбиркорликка оид амалдаги қонун ҳужжатларининг ижроси ўрганилган. Ўрганиш жараёнида Пастдарғом туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази коммунал гигиена бўлими ходимлари томонидан “Жўрабек” буюм бозори ҳудудида сомса сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ Э.Эргашевнинг фаолияти текширилган. Текшириш натижасида 2009 йил 2 декабрда туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бош врачининг қарори қабул қилинган. Унга кўра, ЯТТ хусусий сомсахонасининг иш фаолияти доимий муддатга тўхтатиб қўйилган. Вазиятга баҳо беринг Акциядорлик жамияти хўжалик судига мурожат этиб, ишлаб чиқариш бирлашмаси билан тузилган бинони ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган. Даъвогар ўз талабини жавобгарнинг узоқ муддат давомида ижара тўловларини тўламаганлиги билан асослантирган. Ишни кўриш жараёнида жавобгар ижара тўловларини ижарага берувчига тўлаганлиги учун даъвогар даъво предметини ўзгартириб, ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, ариза билан мурожаат этган. Даъвогар ўз аризасида ижара шартномаси жамият номидан уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жамият раиси ўринбосари томонидан имзоланганлигини важ қилиб келтирган. Вазиятга баҳо беринг. Мустақил ўқиш учун адабиётлар: Ибратов Б.И. Тадбиркорлик ҳуқуқи. -Тошкент: Молия, 2001.-218 б. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Дарслик. Рўзиназаров ва бошқалар. -Тошкент: Консаудитинформ, 2002.-1-2 том. “Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи” фанидан услубий қўлланма. –Т.:ТДЮИ. - 2012,-52 б. Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи (лотиналифбосида). Муаллифларжамоаси. Ф.Х.Отахоновнинг умумий таҳрири остида -Тошкент: Адолат, 2007. - 466б. Хозяйственное (предпринимательское) право: Учебник / под ред. О.Окюлова - Т.: ТГЮИ, 2010 г. 560 с. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2014.76 б. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. – Т.: Адолат, 2014. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 52-сон, 513-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги // Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 140-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.–2012. 18-сон 201-модда. Download 22.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling