Тошкент давлат аграр университети мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси “мевачилик” фанидан


Download 1.43 Mb.
bet1/2
Sana13.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1091039
  1   2
Bog'liq
1 - Мавзу (2)

  • 1-МАВЗУ: Кириш. ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВАЧИЛИКНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ, ҲОЗИРГИ АҲВОЛИ
  • Режа:
  • 1. Кириш. Мевачилик фан ва тармоғи сифатида
  • 2. Мевачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
  • 3. Мева боғларининг давлатлараро ва қитъалараро жойлашганлиги
  • 4. Мевачиликни дунё бўйича аҳволи
  • 5. Ўзбекистонда мевачиликнинг қисқача тарихи, ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари
  • Кириш. Мевачилик фан ва тармоғи сифатида
  • Мевачилик қишлоқ хўжалигининг мураккаб ва кўп қиррали соҳаси ҳисобланади. Мева ва резавор мева экинлари турли тупроқ, иқлим ва агротехника шароитида ўстирилиб, уларнинг меваси турли мақсадларда янгилигича, қуритилган ва қайта ишланган ҳолларда фойдаланилади.
  • Мевачилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг тармоғи сифатида асосий вазифаси аҳолини ҳўл мевалар, саноатни хом ашё билан таъминлашдан иборат. Мевачилик фан сифатида мева ва резавор-мева экинларининг тузилиши, ўсиш, кўпайиш ва ҳосил бериш қонуниятларини, ташқи муҳит омилларига муносабати ва биологиясини ўрганиш асосида юқори, сифатли ҳамда муттасил ҳосил олиш технологиясининг назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
  • Мевачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
  • Мевачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти бениҳоя катта. Мева ва резавор-мевалар таркибида одам организми учун зарур бўлган шакар, органик кислоталар, оқсиллар, ёғлар, ошловчи, пектин, ароматик моддалар, коллоидлар, минерал тузлар, ферментлар, витаминлар манбаи.
  • Меваларнинг хуштаьмлиги овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Кўп мевалар шифобахш хусусиятга эга бўлиб, организмнинг ҳимоя кучини сақлайди ва мустаҳкамлайди.
  • Мева ва резавор-мевалардан консерва, мураббо, пастила, повидло, шарбатлар ҳамда винолар тайёрланади. Уларнинг кўпчилиги қуритилиб, ажойиб қуриқ мева маҳсулотлари (туршак, қоқи, қайса, курага ва бошқалар) тайёрланади. Бу хилдаги қуритилган меваларни узоқ сақлаш, мазаси ва тўйимлилик сифатига унчалик зарар етказилмаган ҳолда узоқ жойларга олиб бориш мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳоли жон бошига кунига камида 330-400 г ёки йилига 115-120 кг мева, шундан 15 кг узум ва 10 кг резавор-мева етиштирилиши керак. Ўзбекистон ўлка тиббиёт институти республика аҳолисининг узум истеъмол қилиш нормасини 25 кг га оширишни ва бунга қўшимча яна 10-11 кг қуритилган мевалар истеъмол қилишни тавсия қилади.
  • Умуман, мевачилик даромадли соҳа. Районлаштирилган мева экинлари навлари ва турлари жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўғри танланиб жойлаштирилса, тупроққа ишлов бериш ва ўсимликни парвариши билан боғлиқ барча агротехника ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилса мевачилик ўсимликшуносликнинг юқори рентабелли, иқтисодий кўрсаткичлари юксак тармоғига айланади.
  • Одатда, ҳар кварталда 2-3 муддатда пишадиган бир хил мева нави ўтказилади. Кўп меҳнат талаб қиладиган, тез бузиладиган ва узоқ жойларга юборишга унчалик чидамли бўлмаган мева турлари (қулупнай, анжир ва бошқалар) аҳоли яшайдиган жойларга яқин ўтказилиши керак.
  • Кварталлар эни 10-12 м.ли йўллар билан бир-биридан ажратилади, улар магистрал йўл билан боғланган бўлади. Кварталлар ичидаги йўлларнинг эни 8-10 м бўлади.
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling