Cабзавотлар ва уларни етиштириш
14
КЎЧАТЛАР ҚАНДАЙ ЎТҚАЗИЛАДИ?
• Кўчат олиш учун уруғлар озуқавий тувакчалар, яшиклар ёки парник ерига сепи-
лади. Ниҳоллар 16–200 ҳароратда ривожлантирилади. Очиқ ерга ўтқазилиши-
дан олдин кўчатлар чиниқтирилади. Бақлажондан эрта ҳосил олиш учун кўчат-
лар ярим ёйсимон шаклда беркитилган плёнкалар остига экилади.
ЭКИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни
сепиш ва
кўчатларни ўтқазиш
Ҳосилни йиғиб олиш
ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Кўчатлар ўтқазилгандан сўнг қатор оралари 2-3 марта чопиқ ёки культивация
қилинади, бегона ўтлар йўқотилади.
• Мунтазам суғориб турилади, суғоришлар орасида тупроқ қуриши лозим. Ўсимлик
ҳосил туга бошлагач суғориш билан биргаликда калийли ўғитлар берилади.
ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Мевалари 12–15 см узунликка етганда қирқиб олинади. Одатда ялтироқ тусли
мевалар истеъмолбоп ҳисобланади. Хира тортган меваларнинг таъми тахирла-
шиб қолади.
Cабзавотлар ва уларни етиштириш
15
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Бақлажондан турли хил салатлар ва икралар тайёрланади. Бақлажон қўшиб тай-
ёрланган сабзавот икралари хуштаъмлиги билан ажралиб туради. Меваларини ик-
кига ажратиб, уруғи тозаланган ҳолда гўшт билан қиймалаб пишириш ҳам мумкин.
Бундан ташқари мевалари шўрва, лағмон каби миллий таомларга ҳам қўшилади.
Айниқса, унинг қовурилган пайрахалари жуда мазалидир.
САҚЛАШ УСУЛИ. Полиэтилен халтачаларда совитгичда 2 ҳафтагача сақлаш мум-
кин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Мевалари юпқа пайраха қилиб тўғралади ва туз сепилиб 10
дақиқа дам олдирилади. Сўнгра унга булаб олиниб, қизиб турган ёғда олтин ранг
тусга киргунча қовурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: