Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
АВРОРА. Узоқ йиллардан буён етиштириб келинаётган республикамиз нави. Тупи 
тик ўсади, тарвақайлаб кетмайди. Ўртапишар нав, ўсув даври 107–127 кун. Мева 
шакли цилиндрсимон, ранги техник пишганда бинафша, физиологик пишганда эса 
қўнғир-сариқ. Эти оч яшил, ўртача тиғиз. Нав ҳосилдор, тупи йиғиқ бўлганлигидан 
қатор ораларига ишлов бериш қулай, чириш касаллигига чидамли, аммо фузариоз 
ва вертициллиёз касалликларига чидамсиз.
ЕРЕВАНСКИЙ. Ўртапишар Арманистон нави, ўсув даври 106–120 кун. Мева шак-
ли цилиндрсимон, техник пишганда ранги бинафша, биологик пишганда тўқ сариқ. 
Эти оч яшил, ўртача тиғиз. Нав озиқ-овқат ва консерва саноатида қайта ишлаш учун 
етиштирилади.
МУАММОЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?
ЎРГИМЧАККАНА
Баргларининг юқориги тарафи хира доғлар билан қопланади. Бундай барглар-
нинг пастки тарафида майда каналарни учратиш мумкин. Касалланган ўсимли-
кларга малатион ёки деррис пуркалади.
ШИРА
Яшил шира бити ўсимликни иссиқхонада ҳам, очиқ далада ҳам зарарлаши 
мумкин. Зарарланишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ ўсимли-
кларга перметрин ёки гептенофос пуркалади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
16
ОҚ ҚАНОТ
Ҳимояланган жойда оққанотлар ўсимликни кучли зарарлаши ҳамда уни куч-
сизлантириб қўйиши мумкин. Кимёвий кураш чоралари яхши натижа бермайди. 
Биологик кураш юқори самара беради. Бунинг учун ҳимояланган жойга олтинкўз 
личинкалари киритилади. Оққанотларга қарши механик усулда махсус ёпишқоқ 
– тутқичлар ҳам осиб қўйиш мумкин.
КОЛОРАДО ҚЎНҒИЗИ
Картошкага яқин экилганда бақлажонга баъзан колорадо қўнғизи ҳам хавф 
солади. Унинг личинкалари бақлажон баргларини еб қўяди. Колорадо қўнғизига 
қарши курашиш «картошка» бўлимида келтирилган. Бундан ташқари бақлажонни 
имкон қадар картошкадан узоқроқ экишни маслаҳат берамиз.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
17
ДУККАКЛИЛАР
Дуккакли экинлар барча учун яхши маълум, айниқса ушбу оилага мансуб ма-
даний ўсимликларнинг турли хил кўринишда ва тусда бўлиши кишини лол қолди-
ради. Қуйида айрим дуккаклиларнинг ўзига хос белгилари кўрсатилган. Дуккакли 
ўсимликларни инсон қадимдан истеъмол қилиб келади. Кўпгина археологик қи-
дирувларда ҳам қадимий инсонлар яшаган жойлардан дуккакли ўсимликларнинг 
донлари топилган. Дуккакли экинлар ўзининг бой таркиби ҳамда тўйимлилиги 
жиҳатидан сабзавот экинлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.
ЛОВИЯ
Ловия республикамизда анча қадимдан 
етиштириб келинади. Унинг тик, ярим чирма-
шувчи ва чирмашиб ўсувчи навлари бор, поя-
сининг узунлиги 1-2 м, ҳатто ундан узун бўлиши 
мумкин. Гуллари оқ, пушти, сариқ тусларда бўла-
ди. Дуккаги узун, 5-6 тагача дон ҳосил қилади. 
Дони навига боғлиқ равишда хилма-хил тусда 
бўлиб, ботиқ марказида қорамтир доғ мавжуд, 
шакли буйраксимон, япалоқ ва ҳ.к.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling