НАВЛАР
АСТОНА F1. Эртапишар индетерминант Голландия дурагайи, ўсув даври меваси
техник пишиб етилгунча 100-110 кун. Меваси ясси шарсимон, бир хил тўқ қизил,
пишганда юмшаб кетмайди. Ҳароратнинг пасайиб кетиши, тамаки мозаикаси, сў-
лиш ва нематода касалликларига чидамли.
БЕЛЛЕ F1. Эртапишар индетерминант Голландия дурагайи, ўсув даври мева тех-
ник пишиб етилгунча 100-110 кун. Меваси юмалоқ, қизил. Ҳарорат пасайиши, та-
маки мозаикаси, вертициллёз сўлиш ва нематода касалликларига чидамли. Қишки
– баҳорги муддатларда экиш тавсия этилади.
ОМАД F1. Индетерминант типдаги эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври
техник пишиб етилгунча 110 кун. Меваси юмалоқ, бир хил, ранги қизил. Қишки –
баҳорги муддатларда экиш тавсия этилади.
РАИСА F1. Эртапишар индетерминант Голландия дурагайи, ўсув даври мева тех-
ник пишиб етилгунча 123 кун. Меваси юмалоқ, ўртача катталикда, бир хил, қизил.
Нав касалликларга чидамли.
ШЕНОН F1. (НУН 7442). Ўртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври, 123 кун. Ме-
васи ясси-шарсимон, бир хил, ранги тўқ қизил, қаттиқ, пишганда юмшаб кетмайди.
Ёрилиб кетиш, ҳарорат пасайиши, тамаки мозаикаси, вертициллёз сўлиш ва нема-
тода касалликларига чидамли. Март-май ойларида очиқ далага ҳам экиш мумкин.
СУБҲИДАМ. Эртапишар нав, ўсув даври 100-105 кун. Меваси юмалоқ, қизил, би-
роз қаттиқ.
САЙХУН F1. Эртапишар дурагай, ўсув даври мева техник пишиб етилгунча 110-
120 кун. Меваси юмалоқ, қизил, уруғи кам. Касаллик ва зараркунандаларга чидам-
ли, ташишга қулай.
МОНДИАЛ F1. Тезпишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева техник пишиб
етилгунча 100 кун. Меваси йирик, юмалоқ, қиррали, қаттиқ, ранги тўқ қизил. Ка-
салликларга чидамли, ойнавандда ҳам плёнкали иссиқхоналарда ҳам етиштириш
мумкин.
МУАММОЛАР
134 бетга қаралсин
Cабзавотлар ва уларни етиштириш
111
Do'stlaringiz bilan baham: |