Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПОМИДОР (Ёпиқ усулда)
- ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
МУАММОЛАР
ҚОРАКУЯ Жазирама ва қуруқ об-ҳаво шароитида сўталар ва пояларда йирик пуфаксимон шишлар ҳосил бўлади. Агар уларни қирқиб олиб ёқиб юборилмаса, улар ёрилиб атрофга қора споралар сочади. Ҳосил йиғиб олингач ўсимликлар ёқиб юборила- ди ва зарарланган майдонда уч йилгача маккажўхори етиштирилмайди. ҚУШЛАР Қушлар дастлаб экиш вақтида экилган уруғларни териб еб зарар келтиради, сўн- гра ўсимлик сўталарида дон шакллана бошлагач сўталарни чўқиб ёриб ташлайди ва донини еб қўяди. Қушларга қарши самарали курашиш чоралари мавжуд эмас. Экин майдонига қўриқчи қўнғироқчалар ўрнатиш ва ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш бирмунча ёрдам беради. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 108 ПОМИДОР (Ёпиқ усулда) Помидорни иссиқхоналарда етиштириш орқали йил бўйи дастурхонингизда янги узилган помидор бўлишига эришиш мумкин. Бироқ иссиқхона шаро- итида помидор етиштириш анча мураккаб жараён бўлиб, кишидан сабр ва матонат, доимий парвариш, касаллик ва зараркунандаларга қарши мунтазам ку- рашишни талаб этади. Одатда иссиқхоналарда инде- терминант типдаги помидор навлари етиштирилади. Уларнинг бўйи 2 м ва ундан ортиқ баландликда ўса- ди, бу эса уларни махсус сўриларга осиб парвари- шлашни талаб этади. Иссиқхона шароитида бундай помидорлардан ҳар бир метр квадрат ҳисобига 10- 15 кг ва ундан ортиқ ҳосил етиштириш мумкин. ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Уруғ экилгандан майсалар униб чиққунгача бўлган вақт 8-10 кун 1 та ўсимликнинг ўртача ҳосилдорлиги 3,5-4 кг Уруғ унувчанлигининг сақланиши 3 йил Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача бўлган вақт 16 ҳафта Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари Етиштириш анча мураккаб, кўп вақт ва меҳнат талаб этади. ТУПРОҚ • Иссиқхоналарда помидорни бевосита ерда ўстириш мумкин. Эгатлар кўтарилиб экилса ҳосил янада юқорироқ бўлади. Кузда тупроққа торф ва бироз миқдорда яхши чириган гўнг ёки компост, экиш олдидан эса комплекс ўғитлар солинади. Аммо иссиқхона тупроғида касаллик чақирувчи организмлар ва зараркунанда- лар тез кўпайиб кетади. Шу боис ҳар икки йилда уни стериллаш ёки янгисига алмаштириш керак. • Тупроқдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар иссиқхона шароитида поми- дор етиштиришнинг янги усулларини излаб топишни тақозо этмоқда. Кейинги йилларда помидорларни диаметри 25 см ли тувакларда ўстириш кенг тарқал- моқда. Бунинг учун тувак компост билан тўлдирилади, тупроқ қўшилмайди. • Помидорни компост тўлдирилган қопларда ҳам ўстириш мумкин, аммо бу усул бир мунча мураккаброқ суғориш тизимига эга. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling