Cабзавотлар ва уларни етиштириш
105
ШИРИН МАККАЖЎХОРИ
Ширин маккажўхори дони таркибида кўп миқдорда
қанд, крахмалнинг эса жуда оз бўлиши
билан оддий
маккажўхоридан фарқ қилади. Қирқиб олинган сўта-
ларда қанд миқдори
тез камая бошлайди, шу боис ўз
томорқангиздан йиғиб олинган маккажўхорини бир
соат ичида таомга ишлатилса, у расталардан харид қи-
линганга нисбатан анча хуштаъмроқ бўлади. Маккажў-
хорининг 15–20 см узунликдаги сўталари баландли-
ги 1,2–2 м гача етувчи пояда жойлашади. Катта ёшли
ўсимликлар эркак гуллар ҳосил қилувчи
султон билан
тугайди; урғочи гул тумшуқчаси эса ипаксимон сочга ўх-
шаш бўлиб, етилган сўталар учидан тарқоқ ҳолда чиқиб
туради. Ширин маккажўхорини
етиштириш жуда осон
бўлиб, республикамизнинг деярли барча вилоятларида
муваффақият билан етиштириш мумкин. Ширин маккажўхори уруғидан баҳорда
экилади, аммо ундан жуда эрта ҳосил олиш учун торф-чириндили тувакчаларда
кўчат етиштириб олиш мумкин. Кўчатлар баҳорги аёзлар хавфи ўтиб кетгач қуёшли
ерларга ўтқазилади.
Do'stlaringiz bilan baham: