Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Ундириш усули. Шиша банка ёки тоғорачада ун-
дирилади. 4–6 кунда ўсимталарнинг узунлиги 5 
см га етади ва истеъмолга тайёр бўлади.
БЕДА
Оддий беданинг ёш ва барра ўсимталари таъм 
жиҳатидан яшил горохни эслатади, улар минерал 
тузлар ва В витаминига бой ҳисобланади. Беда 
ўсимталари хомлигича истеъмол қилинади.
Ундириш усули. Шиша банкада ундирилади. “Ҳо-
сил” ундириш бошлангандан сўнг 3–5 кун ўтгач, 
яъни ўсимталар узунлиги 3–5 см га етганда йиғиб 
олинади.
РЕДИСКА
Редиска уруғи тез унади. Унинг ўсимталари ёқимли қалампир-
симон таъмга эга бўлиб, салатлар ва бутербродларга ишлати-
лади. Редиска сингари турп уруғини ҳам ундириб олиш мум-
кин.
Ундириш усули. Шиша банкада ундирилади. “Ҳосил” ундириш 
бошлангандан 3-4 кун ўтгач, ўсимталар узунлиги 1-2 см га ет-
ганда йиғиб олинади.
ТРИТИКАЛЕ
Тритикале буғдой ва жавдар ўсимликларининг ўзаро дурагайи бўлиб, унинг ўсимталари оқсилга бой ҳи-
собланади. У салатларга қўшилади, шўрва ва бошқа суюқ овқатларга ишлатилади, нон ёпишда хамирга 
қўшилади.
Ундириш усули. Шиша банка ёки тоғорачада ундирилади. “Ҳосил” ундириш бошлангандан сўнг 2-3 кун 
ўтгач, ўсимталар узунлиги 5 см га етганда йиғиб олинади.
Юқоридагилардан ташқари халқимизда буғдой ўсимталаридан сумалак тайёр-
лаш қадимий баҳорий анъана ҳисобланади. Хорижий давлатларда адзуки, шам-
бала, хантал, крес-салат деб номланувчи ўсимликлардан ҳам хуштаъм ўсимталар 
ундириб олишади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
101
ИСМАЛОҚ
Исмалоқ кўкат сабзавотлар туркумига кирувчи 
жуда хуштаъм, темир моддасига бой ўсимлик ҳисо-
бланади. Унинг маданий тур ва навлари республи-
камизда жуда кам тарқалган, шу боис бошқа саб-
завотларга нисбатан исмалоқ халқимизда камроқ 
истеъмол қилинади. Рес-публикамизнинг яйлов, лал-
микор ҳамда тоғолди минтақаларида исмалоқнинг 
ёввойи турлари кўп тарқалган бўлиб, уларни баҳор 
ойларида эфимер ўсимлик сифатида кўплаб учра-
тиш мумкин. Исмалоқнинг ушбу ёввойи турлари ҳам 
истеъмолбоп ҳисобланади, уни халқимиз баҳорда 
йиғиб олиб салатлар, сомса, манти, чучвара каби тан-
сиқ таомлар тайёрлашда кўплаб ишлатишади. Ҳозир-
ги кунда маданий исмалоқнинг кўплаб хорижий навлари мамлакатимизга олиб ке-
линмоқда. Уларнинг айримлари Давлат Нав Синаш шахобчаларида ўрганилмоқда.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling