Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

МУАММОЛАР
“Шолғом” бўлимига қаралсин
Балки турпни (шунингдек шолғомни ҳам) такрорий экин си-
фатида экканингиз маъқулдир! Уларни исталган эртаги сабза-
вотлардан сўнг экишингиз мумкин. 
Экиш муддати: марказий минтақа ва водий вилоятларида 
1–15 август, шимолий ҳудудларда 25 июль–10 август, жанубий 
минтақаларда 20 август–20 сентябрь.
Агар ерингиз 10 сотих бўлса! 500-600 г уруғ сарфлайсиз. 
Яхши парваришласангиз, турп ёки шолғомдан бу майдонда 3,5-
4,5 тонна ҳосил йиғиб оласиз. Ҳар бир кг турпнинг юртимиз бо-
зорларидаги кузги баҳоси 1000 сўмлигини инобатга олсак, бу 
3,5-4,5 млн. сўм қўшимча даромад дегани!


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
99
ЎСИМТАЛАР
Ҳозирги кунда кўпгина уй бекалари уй шарои-
тида турли сабзавот экинларини ундириб олишни 
ўрганиб олишган: яъни бирор идишга намланган 
фильтр қоғоз тўшашади, устига муайян қатламдаги 
уруғни сепишади ва бир-икки ҳафта ўтгач ҳосилни 
йиғиб олишади. Бундай усулда олинган ўсимталар 
салатлар ва бутербродларга ишлатилади. Бироқ 
ўсимталарни мунтазам ўстиришга ҳаммада ҳам 
иштиёқ бўлавермайди, зеро ўсимталарнинг озуқавийлик қиммати илмий жиҳатдан 
асослангандир: улар турли витаминлар, минерал моддалар, оқсиллар ва тўйинма-
ган ёғ кислоталарига бойдир. Бундан ташқари турли “Сабзавот” таъмига эга бўлган 
уруғларни уй шароитида исталган мавсумда ўстиришнинг ўзи ҳам жуда қизиқарли-
дир. Ўсимталар олиш учун турли хил сабзавот уруғларидан фойдаланилади; хитой 
ошхоналарида, масалан, мош ўсимталарини ўстириш анъанавий тус олган. Шунга 
қарамай, маълумоти келтирилмаган ўсимталарни ўстиришга уриниб кўрманг! Зеро, 
кўпгина экинларнинг ўсимталари умуман таъмсиз, бошқалари тахир, айримлари 
эса хатто заҳарлидир (масалан, помидор). Шу боис, қуйида тавсифи келтирилган 
экинлар уруғини ундириб олишнигина тавсия этамиз. Уруғларни ундириш учун 
махсус ускуналар бўлиши шарт эмас, сизга шиша банка ёки чуқурроқ ликопчанинг 
ўзи кифоя қилади. Уруғларни ундириш жараёни ҳам анча соддадир, бироқ унинг 
ўзига хос нозик томонлари бор: агар ниш ураётган уруғларнинг қуриб қолиши-
га йўл қўйсангиз, ўсимталар ололмайсиз, аксинча ортиқча сув қуйиб юборсангиз 
уруғлар моғорлаб кетиши мумкин.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling