Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экиш
олдидан тупроққа примифосметил
билан ишлов берилади. Ҳосил ўз
вақтида йиғиб олинади.
22. ЁРИЛИШ
Тугунакларда чуқур ёриқлар ҳосил
бўлади ва шу боис уларни арчиб
тозалаш қийин бўлиб қолади. Бун-
дай тугунаклар яхши сақланмайди,
уларни тезроқ истеъмол қилиб юбо-
риш лозим.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Қурғоқ-
чиликка йўл қўйилмайди, мўл суғо-
риб турилади.
23. ИЧИ КОВАК ТУГУНАКЛАР
Бўшлиқ одатда йирик тугуна-
кларда қурғоқчиликдан сўнг
серёғин об-ҳаво бошланганда
ҳосил бўлади. Сақлашда бундай
тугунаклар чириши мумкин.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи
чоралар:
Қурғоқчилик пайтида картошка
мўл суғориб турилади.
24. РАК
Жуда ҳам кам учрайдиган касаллик,
ҳозирги замонавий навларнинг де-
ярли барчаси ракка чидамли.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. За-
рарланган тугунаклар йўқ қилина-
ди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Зарар-
ланган майдонларда ушбу касал-
ликка чидамли навлар етиштири-
лади.
25. ҲЎЛ ЧИРИШ
Юқумли касаллик бўлиб, механик
шикастланган тугунакларни зарар-
лайди. Зарарланган тугунаклар ши-
лимшиқ билан қопланади, ёқимсиз
ҳид тарқатади ва озиқ-овқат учун
яроқсиз бўлиб қолади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. За-
рарланган тугунаклар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Сақлашга
фақат соғлом тугунаклар жойлашти-
рилади.
26. ФОМОЗ ЧИРИШ
Фақатгина сақлашда келиб чиқади.
Касалланган тугунаклар чирийди.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Чи-
рий бошлаган тугунаклар йўқ қили-
нади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Сақлашга
фақат соғлом тугунаклар жойлашти-
рилади. Омбор яхши шамоллатила-
диган ҳамда музлаб қолмайдиган
бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |