Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Тугунак этидаги 
ҳалқасимон йўл-йўллар
Тугунак этидаги 
ҳалқасимон йўл-йўллар
Хира доғлар, 
эти қизғиш ёки қўнғир
Пўсти бужмайган, 
оқёстиқчалар
Узунлиги 2,5 см бўлган 
ялтироқ тўқ сариқ личинка
Тугунак юзасидаги 
чуқур ёриқлар
Марказдаги бўшлиқ 
Қора сўгалсимон ўсимта
Тугунак эти шилимшиқ, 
Ҳиди ёқимсиз
Тўқ қўнғир ботиқлиқ
ЗАРАРЛАНГАН 
ТУГУНАКЛАР
Тугунак этидаги еб 
ташланган тешиклар
Нотекис қиррали яралар


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
95
РЕДИСКА, ТУРП
Ушбу сабзавотларни етиштириш 
жуда содда ва осон. Уларни амалда де-
ярли ҳеч қандай касаллик ва зарарку-
нандалар зарарламайди, жуда чиройли 
юмалоқ ёки узунчоқ илдизмевалари эса 
экилгандан сўнг бир ой ўтгач кўрина бо-
шлайди. Кўпгина моҳир деҳқонлар ре-
дискадан зичловчи экин сифатида фой-
даланиб, уни сабзи, нўхат каби экинлар 
орасига, ёки кеч униб чиқувчи экинлар 
(масалан, картошка) устига экиб ҳосил 
етиштиришади. Редиска тез униб чиқади ва асосий экин ҳали каттароқ озиқланиш 
майдони талаб этмасданоқ пишиб етилади. Редиска ва турп асосан хомлигича ян-
гилигида истеъмол қилинади ва салатларга қўшилади. Мамлакатимиз шароитида 
редиска баҳорда, турп эса кузда етиштирилади. Эрта баҳорда редиска оз-оздан 
бир ҳафта оралиқ билан бир неча марта экилса узоқ муддат дастурхонингизда 
барра редиска бўлишига эришасиз. Турп эса қишда жуда яхши сақланади, уни кеч 
куздан то баҳоргача истеъмол қилиш мумкин.
ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Уруғ экилгандан майсалар униб чиққунгача 
бўлган вақт
4–7 кун
1 гр вазндаги уруғларнинг ўртача сони
107 та
1 м узунликдаги қатордан олинадиган ўртача 
ҳосил
800 гр (редиска)
2 кг (турп)
Уруғ унувчанлигининг сақланиши
6 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача 
бўлган вақт
3-6 ҳафта (редиска)
10–12 ҳафта (турп)
Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари
Етиштириш жуда осон
ТУПРОҚ
Маълумки, кўпчилик манбаларда редиска ва турпни ўртача унумдор, яхши зо-
вурланган ва гумусга бой тупроқларда етиштириш тавсия этилган, аммо амалда 
деҳқонлар редискани тўғри келган жойга, томорқанинг исталган бўш ерига экиб 
кетаверишади, шу билан бир қаторда ушбу экин учун тупроқ махсус тайёрлан-
майди.
• Бироқ редиска тезроқ ривожланиб, хуштаъм ва чиройли мева бериши учун ту-
проқни махсус тайёрлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Агар ўтмишдош экинга гўнг 
солинмаган бўлса, у ҳолда чопиқ билан бирга торф ёки яхши чириган компост 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
96
ҳамда комплекс ўғитлар солинади ва тупроқ юзасига хаскаш билан яхшилаб 
ишлов берилади.
• Редиска эрта баҳорда қуёшли жойга, турп эса ёзда енгил сояланадиган ту-
проқларга экилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling