Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экиш ол-
дидан тупроққа компост солинади. 
Парша касаллигига чидамли навлар 
экилади.
17. ҲАЛҚАЛИ ЙЎЛ-ЙЎЛ
Ташқи томондан тугунаклар соғлом 
кўринади, аммо этида доғлар ҳосил 
бўлади. Сабаби бир нечта бўлиши 
мумкин: вирусли касаллик, микроэ-
лементлар танқислиги, кам суғориш.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ал-
машлаб экишга риоя қилиш лозим, 
юқоридаги омилларга чидамсиз на-
влар экилмайди.
18. КУКУНСИМОН ПАРША
Оддий паршага нисбатан камроқ 
учрайди. Кўпроқ серёғин ёзда оғир 
тупроқлардаги картошкани зарар-
лайди. Тугунакларда пайдо бўлган 
қўтирлар юзаси қуруқ ғубор билан 
қопланади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ал-
машлаб экишга риоя қилинади. 
Кукунсимон парша касаллигига чи-
дамли навлар етиштирилади.
19. ФИТОФТОРОЗ
Касалликни тугунакка баргдан тўкилган 
фитофтора споралари келтириб чиқаради. 
Зарарланган тугунаклар сақлаш даврида 
чириб кетади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Зарарлан-
ган тугунаклар сақлашга жойлаштирил-
майди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Поя чуқур кўм-
ма чопиқ қилинади. Агар барглар фитоф-
тора билан зарарланган бўлса, ҳосилни 
йиғиб олишдан 10 кун олдин поялар ўриб 
олинади ва ёқиб юборилади.
20. ҚУРУҚ ЧИРИШ (ФУЗАРИОЗ)
Касаллик сақлашда кузатилади. Кўпинча 
йиғиб олишда шикастланиб қолган тугу-
накларни зарарлайди.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Зарар-
ланган тугунаклар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Алмашлаб 
экишга риоя қилинади. Сақлашга фақат 
соғлом тугунаклар жойлаштирилади, ҳо-
сил салқин ва ҳавонинг намлиги етарли 
бўлган жойларда сақланади.
21. СИМҚУРТ
Кўпинча янги ўзлаштирилган ерлар-
да, айниқса серёғин ёзда учрайди. 
Қўнғиз личинкалари тугунакда ин-
гичка йўл ҳосил қилиб этини ейди.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling