Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Агар совуқ тушиш тўғрисида гидрометеорологик ха-
бар келса, ўсимликлар усти плёнка билан ёпилади ёки ўсимликларни алоҳи-
да-алоҳида газета билан ўраб чиқиш ҳам мумкин.
10. МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ
Томирлар оралиғидаги барг тўқимаси аввал сарғаяди, сўнгра қораяди ва қу-
риб қолади, ўсимликнинг ўсиши секинлашади.
Курашиш усули: Ўсимликларга микроэлементли ўғитлар эритмаси пуркала-
ди. Заруратга кўра ишлов бериш такрорланади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ўсув даврида ўсимликлар таркибида фақатгина
асосий озуқавий моддалар эмас, балки микроэлементлар ҳам, хусусан маг-
ний бўлган ўғитлар билан озиқлантирилади.
8. СИФАТСИЗ КАРТОШКА
Баъзан тугунакларнинг таъм сифатлари паст бўлиб қолади. Яхши пишиб етилмаган ёки нордон тупроқлар-
да етиштирилган картошкаларда совунсимон консистенция юзага келади. Жуда ҳам совуқ биноларда
сақланган тугунакларнинг таъми эса шакарсимон ширин бўлиб қолади. Уруғлик материалга линдан би-
лан ишлов бериш ёки парша касаллигига чалиниш оқибатида тупроқ таъми келиб қолади. Ҳаддан ташқа-
ри иссиқда сақлаш ёки тупроқда калий етишмаслиги оқибатида тугунак эти қораяди ёки қайнатганда
ранги ўзгаради.
11. УНИБ ЧИҚМАСЛИК
Тугунаклар экилгач баъзан уларнинг айримлари кўкариб чиқмайди. Одатда касал тугунаклар кўкариб
чиқмайди. Бундан ташқари, сақлаш ёки ундириб олишда музлаб қолган тугунаклар ҳам кўкармайди. Кеч-
ки навларни ёзги жазирамада қизиб турган тупроққа экишда ҳам кўпгина тугунаклар униб чиқмайди. Шу
боис экиш олдидан уруғлик тугунакларни саралаб олиш, кечки навларни куннинг салқин қисмида нам
тупроққа экиш мақсадга мувофиқдир.
БАРГЛАРДАГИ
САРИҚ ДОҒЛАР
ТОМИРЛАР ОРАЛИҒИДАГИ
ТЎҚИМАЛАРНИНГ
ҚОРАЙИШИ
12. “ҚОРА СОН”
Поя ер сатҳида қораяди, барглар
сарғаяди ва сўлийди, ниҳоят бутун
поя сўлиб қолади. Касаллик мавсум
бошида, айниқса серёғин об-ҳаво-
да ва оғир тупроқларда кучли ри-
вожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |