Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


УРУҒЛАРНИ УНДИРИШГА ТАЙЁРЛАШ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

УРУҒЛАРНИ УНДИРИШГА ТАЙЁРЛАШ
Муайян миқдорда ўлчаб олинган уруғлар совуқ сувда яхшилаб ювилади. Уруғлар 
идишга жойланиб устига илиқ сув қуйиб тўлдирилади ва бир кеча ивитиб қўйила-
ди. Эртаси куни сув тўкиб ташланиб, уруғлар енгил қуритиб олинади ва ундиришга 
киришилади.
УНДИРИШ УСУЛЛАРИ
Шиша банкада ундириш 
• Ивитилган уруғлар шиша банкага солинади; унди-
ришда уруғ ҳажми 4-5 баробар ортади. Банка оғзи дока 
билан ёпилади ва юмалоқ резина билан мустаҳкамлаб 
қўйилади. Банка сув билан тўлдирилади, сўнгра тўкиб 
ташланади.
• Банка сувли идишга таглик қўйилган ҳолда шундай жой-
лаштирилиши лозимки, бунда уруғлар салгина намланиб туриши керак (расмга 
қаралсин).
• Уруғли идиш қоронғи, ҳарорати 11–200 бўлган жойда сақланади. Ҳосилни йиғиб 
олишдан бир-икки кун олдин уруғли идишлар ёруғ, аммо қуёш нурлари тушмай-
диган жойга олиб чиқиб қўйилади.
• Экинлар бир кунда икки маротаба ювиб турилади: уруғли банкалар сув билан 
тўлдирилади, сўнгра суви тўкиб ташланади ва яна аввалгидек сувли идишга жой-
лаб қўйилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
100
Тоғорачаларда ундириш
• Саёзроқ тоғорачага бир неча қатлам қоғоз 
сал-фетка ёки қоғоз сочиқчалар жойланади. 
Сал-феткалар сувга бўктирилади ва ортиқча сув 
тўкиб ташланади, устига ивитилган уруғлар юпқа 
қатлам қилиб сепиб чиқилади.
• Тоғорача полиэтилен халтачага жойланади ва 
қоронғи, ҳарорати 11–200 бўлган жойга қўйила-
ди. Ҳосилни йиғиб олишдан бир-икки кун олдин тоғорача ёруғ, аммо қуёш нур-
лари тушмайдиган жойга олиб чиқиб қўйилади.
• Тоғорача тубига жойланган қоғоз салфеткалар доимо нам ҳолатда бўлиши ло-
зим. Заруратга кўра енгил намлаб турилади ва уруғлар усти моғор билан қоплан-
маганлиги назорат қилиб турилади.
МОШ
Мош ўсимталари узун ва йўғон бўлади. Ўсимталар 
турли зираворлар билан бирга хомлигича истеъ-
мол қилинади ёки иссиқлик билан ишлов бери-
лади. Баъзан мош ўрнига соядан фойдаланишади, 
аммо мош ўсимталари анча мазалидир.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling