Cабзавотлар ва уларни етиштириш
100
Тоғорачаларда ундириш
• Саёзроқ тоғорачага бир неча қатлам қоғоз
сал-фетка ёки қоғоз сочиқчалар жойланади.
Сал-феткалар сувга бўктирилади ва ортиқча сув
тўкиб ташланади, устига ивитилган уруғлар юпқа
қатлам қилиб сепиб чиқилади.
• Тоғорача полиэтилен халтачага жойланади ва
қоронғи, ҳарорати 11–200 бўлган жойга қўйила-
ди. Ҳосилни йиғиб олишдан бир-икки кун олдин тоғорача ёруғ, аммо қуёш нур-
лари тушмайдиган жойга олиб чиқиб қўйилади.
• Тоғорача тубига жойланган қоғоз салфеткалар доимо нам ҳолатда бўлиши ло-
зим. Заруратга кўра енгил намлаб турилади ва уруғлар усти моғор билан қоплан-
маганлиги назорат қилиб турилади.
МОШ
Мош ўсимталари узун ва йўғон бўлади. Ўсимталар
турли зираворлар билан бирга хомлигича истеъ-
мол қилинади ёки иссиқлик
билан ишлов бери-
лади. Баъзан мош ўрнига соядан фойдаланишади,
аммо мош ўсимталари анча мазалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: