Cабзавотлар ва уларни етиштириш
97
вуқ тушишидан олдин йиғиб олинади.
• Редиска йиғиб олинган заҳоти янгилигида истеъмол қилинади, турп эса қишки
сақлашга жойлаштирилади. Турп сабзи сингари сақланади (сабзи бўлимига қа-
ралсин).
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Тарихий маълумотларга кўра, Қадимги Мисрда пирамида қурилишида қуллар-
ни редиска билан овқатлантиришган. Ҳозирги кунда эса редиска асосан салатлар-
ни безашда ишлатилади. Редискадан атиргул қуйидагича тайёрланади.
Барглари
қирқиб ташланади, илдизмева юзаси юқоридан пастга қараб бир нечта жойидан
тилимлаб кесилади, косага солиниб устига муздек сув қуйилади ва 30 дақиқа қол-
дирилади. Сувда редисканинг “тожбарглари” очилиб кетади. Ушбу атиргул салатлар
устида жуда чиройли кўринади. Редиска хомлигича нон, пишлоқ, туз билан истеъ-
мол қилинади, унинг қатиқли салати айниқса хуштаъм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: