Cабзавотлар ва уларни етиштириш
4
Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев соҳибкор халқимизга қарата алоҳида
урғу билан айтганларидек, “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” бўлиб, ҳар бир
ер эгаларининг кундалик фаолиятига ушбу шиорни сингдириш, уларнинг билим ва
тажрибаларини доимий ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган.
Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла-
рини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
қабул қилинганлиги ушбу соҳани жадал ривожлантириш учун муҳим асос бўлди.
Маълумки, кўпгина деҳқонлар сабзавотларни ўз томорқаларида етиштирадилар.
Буни улар фақатгина юқори иқтисодий тежамкорликка
эга эканлигини тушуниб
етганликларидан эмас, балки кўп жиҳатдан афзалликларга эга эканлиги учун ба-
жарадилар. Сабзавотлар сотиш учун етиштирилганда одатда улар етарлича вазн
тўплагунча кутилади, бунда эса маҳсулот анча дағаллашади; ўзингиз етиштирган
сабзавотларни эса ҳали улар ёш ва майинлигида истеъмол қилишингиз мумкин.
Бундан ташқари,
янги узилган сабзавотлар, то сизнинг қўлингизга
етиб келгуни-
га қадар бирмунча вақт савдо расталарида туриб қолган сабзавотларга нисбатан
тўйимли ҳамда хуштаъмроқ бўлади. Ва ниҳоят, ўз томорқангизда ёки фермер хў-
жалигингизда савдо расталаридан топишнинг имкони бўлмайдиган ва иқтисодий
жиҳатдан рентабелли камёб сабзавотларни ҳам етиштиришингиз мумкин.
Сабзавотларни мустақил етиштириб юқори иқтисодий тежамкорликка эришиш
мумкин. Кўпгина таҳлиллар шуни кўрсатадики, соҳибкорнинг уруғ, ўғит етиштириш
ва бошқаларга
сарфлаган харажатлари, сабзавотларни
савдо растасидан сотиб
олиб истеъмол қилишга сарфланадиган харажатга нисбатан бир неча баробар паст
кўрсаткичларда бўлади. Сабзавотларни бозор талабларини пухта ўрганган ҳолда
энг эртанги ва талаб юқори бўлган мавсумларда чиқариш фермер хўжаликларида
юқори самарадорлик гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: