Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
КЎЧАТЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲАРОРАТ ТАРТИБИ.
- ЁРУҒЛИК ВА СУҒОРИШ.
КЎЧАТЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?
КОНТЕЙНЕР. Кўчатларни етиштириш учун остки қисмида сув сизиб чиқади- ган тешикчалари бўлган турли контей- нерлардан фойдаланиш мумкин. Ёғоч идишлардан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқдир, чунки ёғочдаги касаллик чақирувчи микроорганизмларни йўқо- тиш анча қийин. Энг яхшиси кичикроқ ҳажмдаги пластик новлар ва идишлар ҳисобланади. Йирик уруғларни уяли новларга ёки торфли тувакчаларга экиш мумкин. КОМПОСТ. Кўчатлар учун махсус ёки универсал компостлардан фойдала- нинг. Контейнер сатҳига 1,5 см қолгунча компост солинг ва тахтача билан енгил босиб чиқинг. Уруғни экиш олдидан компостни намлаб чиқинг. СЕПИШ. Майда уруғларни сепманг, йирик уруғларни компост ёки вермику- лит билан биргаликда уруғ диаметрига икки баробар чуқурликда сепинг. Уруғни бир текис қатлам қилиб сепинг, устига компост элаб чиқинг. Сўнгра устини тахтача билан енгил босиб чиқинг. Уруғ сепилган нов ёки тувакча устига крафт қоғоз ёпиб, устига ойна қўйинг. Агар қоғоз намиқиб қолса, уни алмаштиринг. ҲАРОРАТ ТАРТИБИ. Кўпчилик ўсимликлар уруғи 17–190 ҳароратда унади. Кўчатларни кичик иссиқхоналарда ўстириш анча қулай ҳисобланади. Шу- нингдек, кўчатларни хўжаликларнинг марказий иссиқлик билан таъмин- ланган ёруғ биноларининг дераза токчаларида ҳам ўстириш мумкин. Чунки одатда бундай хоналарда 16–190 ҳарорат сақланиб туради. ЁРУҒЛИК ВА СУҒОРИШ. Ниҳоллар кўрина бошлаши биланоқ, ойнани кўта- ринг ва қоғозни олиб ташланг. Бир неча кун ўтгач ойнани бутунлай олиб ташланг ва контейнерни ёруғ, аммо қуёш нури тик тушмайдиган жойга кў- чиринг. Дераза токчаларидаги тувакчалар ва новларни эса икки кунда бир марта айлантириб туринг. Компостнинг қуриб қолишига йўл қўйманг. Суғо- риш учун жуда майда томчи ҳосил қилувчи пуркагичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. ПИКИРОВКА. Майсалар иккита чинбарг чиқарганда пластик новлар, тувакчалар ёки уяли кўчат яшикларига пикировка (кўчириб ўтқазиш) қилинади. Тувакча ва новларга кўчириб ўтқазилган майсалар бир-биридан 2,5–4 см масофада бўли- ши лозим. Пикировка қилингандан сўнг яшик ёки новлар бир икки кун салқин (9–110) ва соя жойда сақланади, заруратга қараб эса суғориб турилади. ЧИНИҚТИРИШ. Кўчириб ўтқазилган майсалар мустаҳкамла- шиб олгач уларни очиқ майдонга ўтқазиш учун чиниқтириш бошланади. Бунинг учун шамоллатиш кучайтирилади, сўнгра кўчатлар иситилмайдиган парникларга кўчирилади. Бир-ик- ки ҳафта мобайнида парник ромлари ёпиб қўйилади, сўнгра ёғингарчилик бўлмаган илиқ кунларда очиб қўйилади. Экишга бир-икки ҳафта қолганда ромлар кечаю-кундуз бутунлай очиб қўйилади. Дераза токчаларида ўсти- рилган кўчатлар дастлаб иситилмайдиган биноларга кўчирилади, сўнгра бир неча кун ташқарига олиб чиқиб қўйилади ва очиқ ерга экилади. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling