Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ОРГАНИК ЎҒИТЛАР ҚАНДАЙ АҲАМИЯТГА ЭГА?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ОРГАНИК ЎҒИТЛАР ҚАНДАЙ АҲАМИЯТГА ЭГА?
ЭГАТЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?
Дала ишларининг йиллик доираси 
органик ўғитларни беришдан бошла-
нади. Кузда ёки қишнинг бошида май-
доннинг бутун юзаси бўйлаб 1 м2 га 10 
кг ҳисобидан дағал органик ўғитларни 
сепиб чиқинг. Ўғитлар илдизмевалилар 
ва бутгуллилар оиласига мансуб ўсим-
ликлар экиладиган майдонларга бери-
лади, аммо ориқ ерларга чириган гўнг 
ёки компост бир текис яхшилаб сепиб 
чиқилади.
Маълумки, ҳамма хўжаликларда ҳам 
қишлоқ хўжалик ҳайвонлари боқила-
вермайди, гўнгни сотиб олиш эса анча 
қимматга тушади. Шу боис хўжалик ша-
роитида ўсимлик қолдиқлари ва ошхо-
на чиқиндиларидан компост тайёрлаш-
ни ўрганиб олиш мақсадга мувофиқдир. 
Компост тайёрлашда клетчаткага бой 
бўлган сомон, ҳазон, қирқилган эски 
газета қоғозлари кабиларни қўшишни 
ҳам унутманг. Компостнинг қотиб қоли-
шига йўл қўйманг ҳамда уни ёмғир сув-
лари тушишидан асранг. 
Ерни чопишдан олдин паншаха воси-
тасида тупроққа дағал органик ўғитлар-
ни сепиб чиқинг. Органик ўғитларни ҳар 
йили бериш, ҳеч бўлмаганда майдон-
нинг бир қисмига бериш зарур. Бу эса 
тупроқда озуқавий моддалар миқдори-
нинг кўпайиши, тупроқ нам сиғимининг 
ортиши ҳамда тупроқ структурасининг 
яхшиланиб боришига имкон беради.
Айрим кўп йиллик сабзавот экинла-
ри (масалан, сарсабил, ровоч, артишок, 
айрим зиравор ўсимликлар) илдизи 
билан ёки ер бўлаклари билан бир-
га кесиб олинган ҳолатдаги кўчатидан 
экилади. Бақлажон, помидор, қалампир 
каби айрим иссиқсевар ўсимликлар эса 
иссиқхоналар ёки бинолар ичида ўсти-
риб олинади ва қулай об-ҳаво шароити 
бошланиши билан очиқ майдонларга 
ўтқазилади. Сабзавот ўсимликларининг 
қолган кўпчилик қисми тўғридан-тўғри 
уруғидан экилади.
Одатда эгатларни тайёрлаш эрта 
баҳорда ер етилиши биланоқ амалга 
оши-рилади. Эрта баҳорда тупроқнинг 
юза қатлами қуриса-да унинг остки 
қатламларида намлик юқори бўлади. 
• Куракни тупроққа бурчак остида 
эмас, балки тик ҳолда ботиринг. Кўп 
йиллик бегона ўт илдизларини териб 
олиб, майдондан чиқариб ташланг.
• Ер бўлакларини майдалашга урин-
манг – қишда совуқ таъсирида ўзи 
парчаланиб кетади. 
Ерни чопиб бўлган заҳотиёқ эгат 
очиб қўйишга шошилманг. Фақатги-
на эрта ба-ҳорги экинлар учун ерни 
кузда тайёрлаб қўйиш мақсадга муво-
фиқдир. Чопиш учун майдонни бир та-
рафидан куракнинг баландлигига мос 
чуқурликда ариқчасимон хандақ очиб 
чиқинг. Олинган тупроқни қарама-қар-
ши томонга ташланг. Бойитиш лозим 
бўлган майдонларга юқоридаги чизма-
да таъкидлаганимиздек компост сепиб 
чиқинг. Қазилган ариқчадан 10–15 см 
масофада тупроғини биринчи ариққа 
таш-лаган ҳолда иккинчи ариқчани қа-
зиб чи-қинг. Шу тарзда чопиқни майдон 
охиригача давом эттиринг.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
9

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling