ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Озиқ-овқатга кўпинча унинг хом дуккаклари ишлатилади, чунки пишганда дук-
как қобиғи дағаллашиб қолади.
• Думбул дуккаклар 5–7 см узунликка етганда узиб олиниши мумкин, улар бутун-
лигича пиширилади.
• Думбул ҳосил йиғишга дуккак қобиғида дон бўртиб билина бошлагач, аммо қо-
биқ оқ ёки яшил тусини йўқотмаганда киришилади.
• Дуккаклар энг остки қисмидан бармоқ ёрдамида синдириб олинади.
• Дон учун 75–85% ҳосил пишганда пояси билан ўриб олинади, даланинг ўзида
етарлича қуритилгач, махсус машиналарда янчиб олинади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Барра узиб олинган дуккакларини қайнатиб, димлаб истеъмол қилиш мумкин
ёки лағмон, шўрва каби таомларга ишлатилади. Ундан турли хил салатлар ҳам
тайёрлаш мумкин.
• Тўла пишиб етилган донларидан ловия шўрва, ловия шўрак каби тансиқ таомлар
пиширилади, шунингдек, нўхат сингари паловга ҳам қўшиш мумкин.
САҚЛАШ УСУЛИ. Барра дуккаклари полиэтилен халтачаларда совутгичда 1 ҳаф-
тагача сақланади. Донлари қопларда дон омборларида сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Барра дуккаклар бутунлигича тузли сувда 10–15 сония қай-
натилади. Олдиндан тайёрлаб қўйилган пиёз, гўшт ва картошкали қовурма устига
яхшилаб жойланади. Таъмга кўра туз ва турли зираворлар сепилади, бироз сув қуй-
илиб 20 дақиқа паст оловда димланади. Дастурхонга иссиқлигида салатлар билан
тортилади.
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
ТРИУМФ САХАРНИЙ 764 – ўртапишар серҳосил нав, унча баланд ўсмайди (30-
40 см). Тупи тик, дуккаклари йирик ва ширин. Уруғи йирик, сарғиш рангда. Антрак-
ноз касаллигига чидамлироқ.
ЛИМСКАЯ – Ўрта Осиёда анча эътиборга сазовор нав, чунки у шўрга чидамли ва
жуда мазали. Лима ловиясининг гули майда, сариқ-яшил рангли, дуккаги япалоқ,
энли, уруғи йирик, ясси, ранги турли хил тусда бўлади. Бу ловиянинг сершох ва ба-
ланд бўйлилари ҳам учраб туради.
Cабзавотлар ва уларни етиштириш
20
Do'stlaringiz bilan baham: |