Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Яшил горох олиш учун уруғлар шаклланганда, аммо дуккаги унчалик қавариб 
кетмаган пайтда ҳосил йиғишга киришилади. Дастлаб энг пастки дуккаклар, сўн-
гра юқоридагилар узилади. Ҳосилни узишда иккинчи қўл билан ўсимлик пояси-
ни ушлаб туриш лозим.
• Юқори ҳосил олиш учун дуккаклар тупида пишиб қолишига йўл қўймаган ҳолда 
мунтазам териб турилади. Йиғиб олинган меваларни ўша заҳоти ишлатишнинг 
имкони бўлмаса совитгичда сақланади ёки музлатиб қўйилади. 
• Ҳосил тўла йиғиб олингач ўсимлик поялари компост тайёрлаш учун жойланади, 
илдизлари тупроқда қолдирилади.
• Горох донини олиш учун дуккаклар пишгунча тупида қолдирилади, нам об-ҳаво 
шароитида ўсимликлар юлиб олинади ва донлари яхши пишиб етилгунча бо-
стирма остига осиб қўйилади, сўнгра янчилади.
• Қобиғи билан биргаликда истеъмол қилиниши учун қандли навлар дуккагининг 
узунлиги 8 см га етганда ва уруғи эндигина шаклланаётганда терилади. Қанотли 
горох дуккагининг узунлиги 2,5–4 см бўлганда терилади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Горох жуда қадимдан озиқ-овқат сифатида ишлатилиб келинади. Қадимги Бри-
танияда ҳам горох дон сифатида етиштирилган, фақатгина XVII асрдан бошлаб ба-
давлат кишилар уни яшиллигида истеъмол қила бошлашган. Айниқса узиб олинган 
заҳоти пиширилган горох жуда мазали бўлади. Дуккаклар арчилади ва кўк донлари 
оз миқдордаги сувда 10 дақиқа давомида қайнатилади. Дўкон ёки бозордан сотиб 
олинган кўк донлар 15 дақиқа қайнатилиши лозим.
МУЗЛАТИШ. Ёш кўк горохлар қайнаб турган сувда 1 дақиқа бланшировка қи-
линади, сўнгра оқиб турган совуқ сувда совитилади, қуритилади ва полиэтилен 
халтачалар ёки пластмасса ҳажмларга жойланиб музлатилади. Ундан бир йилгача 
фойдаланиш мумкин.
САҚЛАШ УСУЛИ. Полиэтилен халтачаларда совутгичда уч кунгача сақланади. 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
24
Донлари қопларда дон омборларида сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Анъанавий қайнатиш усулини юқорида баён қилдик. Майда 
горохлар французлар анъанасига кўра, қуйидагича тайёрланади. Оддий ёки майда 
горохчалар оз миқдордаги сувда қопқоғи ёпиқ идишда 10 дақиқа шаллот ёки ба-
тун пиёзи ҳамда салат барглари билан бирга бироз сариёғ ва қанд солиниб дим-
ланади. Пишгач иссиғида дастурхонга тортилади ёки совитилиб турли салатларга 
қўшилади. Қандли навлар дуккаги бутунлигича истеъмол қилинади ёки 3 дақиқа 
қайнатилиб, сариёғ сурилади. Қанотсимон навларда дуккаги бутунлигича пишири-
лади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling