Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
21-бетга қаралсин Балки ловияни такрорий экин сифатида экканингиз маъқул- дир! Уни исталган эртаги сабзавотдан сўнг экишингиз мумкин. Экиш муддати: июнь охири Агар ерингиз 10 сотих бўлса! Йирик майда навларга боғлиқ равишда 2,5-5 кг уруғ сарфлайсиз. Яхши парвариш қилинганда бу майдондан 300-400 кг ловия дони йиға оласиз. Ҳар бир кг ловия донининг юртимиз бозорларидаги баҳосини 5000 сўмли- гини инобатга олсак, бу қўшимча 1,5-2 млн. сўм даромад дегани! Cабзавотлар ва уларни етиштириш 21 ГОРОХ Сабзавотлар ичида горох биринчи бўлиб кон- сервалана бошланган ва биринчи бўлиб саноат миқёсида музлатила бошланган. Ҳозирги кунда консерваланган ҳамда музлатилган горох ду- нёнинг барча мамлакатларида катта миқдорда сотилади. Бинобарин, консерваланган ҳамда музлатилган горох таъм сифатлари бўйича янги узиб олинганига ҳеч қачон тенглаша олмайди, айниқса у ўз томорқангизда етиштирилган бўл- са. Бунинг боиси горох тупидан узилган заҳо- ти унинг таркибидаги қанд миқдори пасая бошлайди. Яшил горохнинг таъмини ҳақиқий баҳолаш учун сут пишиқлигидаги донларни (мевалар узиб олингандан сўнг бир соатдан кечиктирмасдан) камроқ миқдорда сувда ялпиз шохчасини қўшиб 10 дақиқа қайнатиш лозим. Бироқ, Ўзбекистонда горох етиштириш жуда қийин: жа- зирама ёз ёки ориқ тупроқларда горох экилган майдонига нисбатан жуда кам ҳо- сил бериши мумкин. Бу муаммони ижобий ҳал қилиш учун ушбу китобда берилган тавсияларни диққат-эътибор билан ўқиб чиқишингизни маслаҳат берамиз. Бирин- чидан, горохнинг турли гуруҳга мансуб навлари мавжуд: қандли, юмалоқ донли, миясимон, кучли ўсувчи, пакана, жуда эртапишар, эртапишар ва кечпишар. Горохни зах ва қизимайдиган, шунингдек, ориқ тупроқларга экмаслик лозим. Экиш вақтида қушлардан ҳимоялаш, зарур бўлгандан касаллик ва зараркунандаларга қарши чо- ралар кўриш лозим. Шундагина керакли билимга эга бўлиб ҳамда истиқболли на- вни танлаган ҳолда дастурхонингизни июль ойидан сентябр ойигача барра горох билан бойитишингиз ёки хўжалигингизда юқори горох ҳосили олишингиз мумкин. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling