Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Огоҳлантирувчи чоралар: Уруғларни 
экишдан олдин тупроққа комплекс 
ўғитлар солинади.
12. СЕРҚИРРА ДОҒЛАНИШ
Баргларда четлари сариқ чегара би-
лан ўралган қўнғир тусли, меваларда 
эса сувсимон доғлар ҳосил бўлади. 
Ўсимликнинг ўсиши секинлашади, 
ҳосилдорлик пасаяди. Айниқса нам 
об-ҳаво шароитида ўсимликлар куч-
ли зарарланади.
Курашиш усули: Касалланган ўсимли-
клар юлиб ташланади ва ёқиб юбори-
лади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Алмашлаб 
экишга риоя қилиш лозим. Дуккакли 
экинларнинг донларини экиш олдидан намлаш 
мумкин эмас.
БАРГЛАРДАГИ ДОҒЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
27
17. КУЛРАНГ ЧИРИШ 
Ёз серёғин келганда ловия мевалари, баъзан 
горох ҳам момиқ кулранг ғубор билан қо-
планади. Баъзан бундай моғор пояларда ҳам 
пайдо бўлади.
Курашиш усули: Зарарланган мевалар юлиб 
олинади ва ёқиб юборилади. Ўсимликларга 
карбендазим пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Агар касаллик 
экин майдонидаги ўсимликларни тез-тез за-
рарлаб турса, гуллаш вақтида дуккакли экин-
ларга карбендазим пуркалади.
18. ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ, ВИЛТ
Ушбу касалликда ўсимликнинг ўсиши секинлашади, барглар сарғаяди ва бура-
либ кетади, ҳосил тўкилади. Касалликнинг ўзига хос белгисини фақатгина пояни 
қирқиб, ундаги қорайган тўқималарни кўргачгина аниқлаш мумкин.
Курашиш усули: Касалланган ўсимликлар юлиниб, ёқиб юборилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Фузариоз сўлиш касаллигига чидамли навлар экилади.
19. ГОРОХ МЕВАХЎРИ
Капалак қуртлари уруғларни еб ташлайди ва ҳосилга катта зарар етказади. Эртаги 
ва кечки муддатларда экилган ўсимликларда бундай зарарланиш кам кузатилади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling