ГУЛЛАР
- мавжуд эмас
11
- гуллар бор, аммо мева тугилмаяпти
14
МЕВАЛАР
- мавжуд эмас
14 ёки 16
- деформацияга учраган
4 ёки 6 ёки 10
- ёриқ
16
- олачипор қуруқ қобиқлар
6 ёки 13 ёки 20 ёки 21
- олачипор ҳўл қобиқлар
12
- доғли, чириган
7 ёки 17
- кумушсимон доғ
10
МЕВА ВА
УРУҒ
- тешилган, ичида личинка мавжуд
19
- ички қисми қорамтир
15
КУМУШСИМОН МЕВАЛАР
11. ГУЛЛАР МАВЖУД ЭМАС
Горох ёки бошқа дуккакдошлар баъзан гулламайди. Бунга ўсимлик қандаласи ёки горох трипси сабаб
бўлиши мумкин, улар ўсимликни зарарлаганда ғунчалар тўкилиб кетади. Жуда кам гуллаш тупроқда азот
миқдорининг ортиб кетишидан ҳам юзага келади. Дуккакли экинларни етиштиришда таркибида фақат-
гина азот эмас, балки фосфор ва калий ҳам мавжуд бўлган комплекс ўғитларни қўллаш лозим.
14. МЕВА ТУГМАСЛИК
Қизил гуллайдиган ловия кўпинча гуллаши аммо мева тугмаслиги мумкин. Бунга чумчуқлар етказган
шикастлар сабаб бўлиши мумкин ёки ёз салқин келиб, чанглантирувчи ҳашаротлар кам бўлганда кўпгина
гуллар чангланмасдан тўкилиб кетади. Аммо ҳаммасидан кўра қуруқ ва жазирама ёз мавсумида гуллар
кўпроқ тўкилиб кетади. Боғ компостини қўллаш, тупроқни мулчалаш ва мунтазам суғориш меваларнинг
тугилишига имкон беради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, гуллаётган ўсимликларга сув пуркаш натижа
бермайди. Юқори ҳосил олишнинг энг самарали йўли – бу оқ ёки пушти гуллайдиган навларни етишти-
ришдир.
13. ҚЎНҒИР ДОҒЛАНИШ
Баргларда майда қўнғир доғлар, по-
яларда - узунчоқ қўнғир йўлаклар
пайдо бўлади. Мевалар касалланган-
да уруғлари рангсиз бўлиб қолади.
Касаллик кучли ривожланиб, доғлар
ёйилиб кетса ўсимлик нобуд бўлади.
Курашиш усули: Касалланган ўсимли-
клар юлиб ташланади ва ёқиб юбори-
лади. Қолган ўсимликларга карбенда-
зим пуркалади:
Do'stlaringiz bilan baham: |