Cабзавотлар ва уларни етиштириш
33
КАРАМ
Карам – Brassica авлодига мансуб турли хил сабзавотларни ҳар қандай хўжалик
ва томорқада асосий экинлардан бири сифатида учратиш мумкин. Ушбу авлод ва-
килларининг ҳаммаси ҳам барги истеъмол қилинадиган сабзавотлар жумласига ки-
равермайди. Бинобарин шолғом, брюква, кольраби каби сабзавотлар ҳам Brassica
авлоди вакили ҳисобланади. Шундай бўлса-да Brassica деганда кўпчиликнинг кўз
олдига барги истеъмол қилинадиган сабзавот келаверади.
Карамнинг кўпгина тур ва туркумлари республикамиз иқлим шароитида жуда
яхши ўсади ва одатдаги агротехник тадбирлар билан муваффақиятли ҳосил етишти-
риш мумкин. Ўрта Осиёга карамнинг кириб келганига унча кўп бўлмаган бўлса-да,
оз фурсат ичида у халқимизнинг севимли сабзавотига айланди. Кейинги йилларда
унинг ўзига хос таъмга эга бўлган янги-янги навлари чиқарилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: