Cабзавотлар ва уларни етиштириш
35
МУАММОЛАР ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?
Бутгуллиларнинг барча касаллик ва зараркунандалари амалда фақатгина барг-
ли карамни шикастламайди. Карамга қуйидаги касаллик ва зараркунандалар энг
кўп зарар келтиради: баҳорги карам пашшаси, оқ капалак қуртлари, унсимон шира,
оққанотлар, бутгуллилар бўқоқ касаллиги, тупроқ бургалари ва қушлар. Аммо ҳам-
ма вақт ҳашарот ва замбуруғли касалликларни айблаш тўғри бўлавермайди. Кўп
ҳолларда биз сабзавоткорлар ўзимиз ерни тайёрлаш ва кўчат экишда тупроқни
зичлашга эътибор бермаймиз, натижада брюссель карамида бошчалар сийрак бў-
либ қолади; бошли карамда бош ўраши кечикади; гулкарамда гултўпи кичик бўлиб
қолади. Бундан ташқари, нордон ерларда ёки аввалги
йилларда яхши натижа бер-
маган ерларда яна қайта етиштириб кўришга уриниш ҳам юқоридаги салбий ҳолат-
ларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис фермерлар ва ҳаваскор сабзавотчилар
ўзларини қизиқтирган сабзавотни етиштиришдан
олдин ушбу китобда берилган
ўша экинга доир барча маълумотларни қунт билан ўқиб чиқишини маслаҳат бера-
миз.
Do'stlaringiz bilan baham: