Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Огоҳлантирувчи чоралар: Кузги чопиқ олдидан 
тупроққа компост солинади. Магнийли ўғитлар 
қўлланилади.
БАРГЛАРДАГИ ҲАШАРОТЛАР
ТОМИР ОРАЛИҚЛАРИДАГИ ДОҒЛАР
24. ТИЛЛАҚЎНҒИЗ (май қўнғизи)
Барглар сўлиб ўсимлик нобуд бўлади. Ўсимлик қазиб кўрилганда унинг илдизи 
кемирилган бўлади, тупроқда эса ёйсимон эгилган, йўғон қўнғиз личинкасини 
учратиш мумкин. У бутун мавсум давомида фаол озиқланади. Зараркунанда 
айниқса янги очилган қўриқ ерларда кўп учрайди.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Қузги чопиқда личинкалар териб олиниб йўқ қили-
нади ёки тупроққа нематода киритилиб, биологик усулда курашилади.
ЕБ ТАШЛАНГАН ИЛДИЗЛАР
Тупроқдаги 
узунлиги 4 см 
гача бўлган 
личинкалар


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
39
25. БОР ЕТИШМАСЛИГИ
Гулкарам бор етишмаслигига жуда ҳам сезгир. Ёш барглар деформацияга уч-
райди, бошчалар майда ва аччиқ бўлиб қолади. Асосий белгиси – бошчаларда 
қўнғир доғлар пайдо бўлади.
Курашиш усули: Барг орқали микроэлементлар билан мунтазам озиқланти-
рилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кузги чопиқда тупроққа компост солинади. Бор 
етишмайдиган майдонларда 1 м2 га 2 гр. ҳисобидан (меъёрдан ортиғига рух-
сат этилмайди) бура солинади.
27. КЕМИРУВЧИ ТУНЛАМ
Йирик кулранг ёки қўнғир қуртлар тупроқ юзасида беркиниб ётишади. Кечаси улар ёш 
ўсимликларнинг пояси асосини кемиради. Барг ва илдизларни ҳам кемириши мумкин. 
Июнь-июль ойларида фаол ҳаракатда бўлишади.
Курашиш усули: Ёз ўрталарида ўсимлик атрофидаги тупроқ мунтазам юмшатиб тури-
лади. Қуртлар териб олиниб йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроққа нематода киритилиб, биологик усулда курашила-
ди.
26. КАРАМ КУЯСИ
Кўпгина минтақаларда ушбу капалакнинг яшил қуртлари ёз ойларида карамга катта за-
рар келтириши мумкин. Улар барг тўқималарини пастдан юқорига қараб еб боради ва 
оқ капалак қуртидан фарқли равишда юқориги пўстини қолдиришади. Агар қуртларнинг 
хотиржамлиги бузилса, улар ўргимчак ипсимон ипга осилиб олишади. Ялпи ёпишганда 
баргдан фақат томирларгина қолади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling