Cабзавотлар ва уларни етиштириш
40
БОШЛИ КАРАМ
Навни тўғри танлаб, уруғ ва кўчатни ўз вақтида эксан-
гиз, ўз хўжалигингизда юқори ҳосил етиштиришингиз ёки
томорқангиздан баҳордан то
кеч кузгача барра бошли
карам олишингиз мумкин. Бошли карам витаминга бой,
салатбоп сабзавот сифатида кўплаб етиштирилади. Оқ
бошли карам навлари пишиб етилишига кўра, учта гуруҳ-
га ажратилади – эртаги, ўртаги ва кечки. Бундан ташқари,
кейинги йилларда карамнинг пекин карами деб аталувчи тури ҳам кенг тарқалди.
Барглари салат ўсимлигига айнан ўхшаш бўлган бу бошли карам тури ўзининг бе-
орлиги, тўғридан-тўғри доимий жойга уруғидан экилиши ҳамда серҳосиллиги би-
лан ажралиб туради. Умуман олганда етиштириш талабларига риоя қилган ҳолда
бошли карамнинг ҳар қандай турини мамлакатимиз тупроқ-иқлими шароитида му-
ваффақият билан
етиштириб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: