Cабзавотлар ва уларни етиштириш
38
15. БРЮССЕЛЬ КАРАМИДА
БЎШ БОШЧАЛАР
Брюссель карамида баъзан бошчалар тиғиз ва
юмалоқ эмас, балки бўш бўлиб қолади.
Бунинг
боиси ҳам айнан бошли карамдаги сингари ту-
проқда гумус етишмаслиги ёки
илдиз атрофидаги
тупроқнинг етарлича зичланмаганлиги. Бўш бўлиб
қолган бошчалар олиб ташланади. Қурғоқчилик
пайтида мунтазам суғориш, шунингдек, кўчатлар-
ни зич экмаслик лозим. Энг яхшиси F1 дурагай-
ларни ўстириш керак.
19. МАЙДА ГУЛКАРАМ
Кўпгина деҳқонлар гулкарамни муваффақият
билан етиштира олмайдилар.
Мавсум бошида
гулкарам кўпинча майда бошча ҳосил қилади ва
тез ўсиб уруғ ҳосил қилади. Бунинг сабаби турли-
ча бўлиши мумкин, масалан, ёш ўсимликларнинг
тупроқ бургалари билан зарарланиши, тупроқда
бор ёки
молибден етишмаслиги, етиштириш
шароитларининг
бузилиши, масалан, ориқ ёки
зичланмаган тупроқ, кўчатларни нотўғри ўтқазиш,
етарлича суғормаслик ёки чиниқтирилмаган кў-
чатларни экиш.
Do'stlaringiz bilan baham: