Огоҳлантирувчи чоралар: Экин
майдонининг атрофи тоза ҳолда
сақланади.
17. СОВУҚ УРИШ
Эрта баҳорда карамлар аёзлардан
кучли зарарланади. Илдизлари муз-
лаб, ўсимлик нобуд бўлиши мумкин.
Иссиқсевар карам турларининг барг-
лари ҳатто озгина совуқлардан ҳам
шикастланади. Совуқ урган жойлар
оқариб қолади ва ушбу жойлар зам-
буруғ ва бактериялар билан осон ка-
салланиб, чирий бошлайди.
Курашиш усули: Совуқ урган барглар
қирқиб олинади ва ёқиб юборилади.
Огоҳлантирувчи чоралар:
Экиш
вақтида тупроқ яхшилаб зичланади.
Совуқдан айниқса яхши етилмаган
тўқималар шикастланади, шу боис
тупроқни тайёрлашда ўсимликларни
тезроқ ривожланишини таъминловчи
минерал ўғитлар солиш лозим.
18. БРЮКВА ГАЛЛИЦАСИ
Кам учрайди, аммо жуда хавфли.
Поянинг учки қисми ва юқориги
баргларнинг банди шишиб кетади
ва деформацияга учрайди, янги
барглар ҳосил бўлмайди. Бунда
барглар бандида майда чивиннинг
оқ личинкаларини учратиш мум-
кин.
Курашиш усули: Кучли зарарлан-
ган ўсимликлар қазиб олиниб,
ёқиб юборилади. Зарарланишнинг
дастлабки белгиларида линдан
пуркаб, зараркунандаларнинг ялпи
тарқалишини чеклаш мумкин.
Огоҳлантирувчи чоралар: Олдини
олувчи самарали воситалар мав-
жуд эмас.
16. ТУПРОҚ БУРГАЛАРИ
Сакровчи қўнғизлар баргларнинг
юқориги тарафи тўқималарини
еб қўяди ва кейинчалик шу ей-
илган жойда кичик тешикчалар
пайдо бўлади. Ўсиш секинлаша-
ди, ёш ниҳоллар нобуд бўлиши
ҳам мумкин.
Курашиш усули: Зарарланиш-
нинг биринчи белгиларидаёқ
ўсимликларга деррис пуркалади.
Қурғоқчиликка йўл қўйилмайди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Экиш
олдидан уруғларга инсектицид-
лар билан ишлов берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |