Cабзавотлар ва уларни етиштириш
37
10. КАПАЛАКЛАР ҚУРТЛАРИ
Капалакларнинг қуртлари
барг ва карам
бошини кемириб тешиб ташлайди. Улар
ўсимликка бутун ўсув даври мобайнида за-
рар етказиб туриши мумкин, айниқса қуруқ
ва иссиқ ёз шароитида уларнинг сони ке-
скин ортади.
Курашиш усули: Зарарланишнинг биринчи
белгиси аниқланиши биланоқ ўсимликлар-
га перметрин ёки фенитротион пуркалади.
Заруратга кўра, ишлов бериш қайтарилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Оқ капалаклар
пайдо бўлиши билан барглар қараб чиқи-
лади ва унга қўйилган
капалак тухумлари
йўқ қилинади.
11. ҚУШЛАР
Кўпгина минтақаларда қуш-
лар карамдошлар баргини еб
қўйиб катта зарар келтиради.
Улар баргларни чўқиб
ташлаб
фақатгина барг томирини қол-
диришади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи
чоралар:
Қўриқчи қўғирчоқлар кам са-
мара беради. Ўсимликларни
нейлон тўр билан ҳимоялаб
қўйиш ҳам мумкин.
12. БЎШ КАРАМБОШЛАР
Турли сабабларга кўра,
карам-
бошлар ўрамайди. Буларнинг
асосийлари қуйидагилар: ту-
проқда гумус миқдорининг
етишмаслиги, тупроқни етар-
лича зичламаслик,
шунингдек
қурғоқчилик ва кучли соялан-
ганлик. Ўсимликларни тўғри
озиқлантириш, айниқса ком-
плекс минерал ўғитлар ёки
сувда эрувчан калийли ўғит-
ларни бериш тиғиз карамбоши
ўралишига имкон беради.
13. ШИЛЛИҚҚУРТЛАР
Серёғин об-ҳаво
шароитида
шиллиққуртлар поя ва барглар-
га кучли зиён етказиши мумкин.
Кундузи зараркунандалар одат-
да яшириниб олишади. Аммо
уларнинг мавжудлигини қолди-
рилган шиллиқ йўлакчалардан
билиб олиш мумкин. Кўпинча
ёш ўсимликлар шикастланади,
ҳатто нобуд бўлиши ҳам мум-
кин.
Курашиш усули: Зарарланиш-
нинг биринчи белгиларидаёқ
қаторларга метиокарб ёки шил-
лиққуртга қарши қумалоқлар
сепилади.
Do'stlaringiz bilan baham: