2-мавзу: Глобаллашув шароитида янгича тафаккур шаклланишини ривожлантириш зарурати (2 соат) Режа: 1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги. 2. Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари. 3. Янгича тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришда миллий менталитет. Калит сўзлар: глобаллашув, интеграциялашув, янгича тафаккур, фундаментал, глобал муаммолар, менталитет, миллий менталитет, маънавий салоҳият, таҳлил кучи, ақлий қобилият ва руҳий қувват. - 1970 йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб етиши, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадриятларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади.
- Айни шу даврда ахборот-технология инқилобининг ривожланиши жадаллашди, миф, дин, фалсафа, фан, экология билан бир қаторда глобал онг ижтимоий онгнинг яна бир шакли сифатида пайдо бўлди. Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган, балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир.
- Аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви билан боғламоқдалар.
1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги - Асрлар мобайнида сақланиб қолаётган дунё ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириш, қотиб қолган тафаккур андозаларини бартараф этиш ва одамлар онгида инсонийликнинг янгича тамойилларини шакллантиришнинг ўзи умуминсоний муаммолар ечими эмаслиги ҳам равшан.
- Бу мазкур муаммоларни бартараф этиш йўлидаги зарур, лекин фақат биринчи қадам ва у муттасил ўзгарувчи вазиятга мос бўлган ва ҳозирги давр руҳини аниқ акс эттирадиган тафаккурнинг шаклланиши билан боғлиқ. Бундай янгиланган тафаккур замирида фақат сўнгги юз йилликка хос бўлган жамият ҳаёти интернационаллашувининг кескин ўсиши билан белгиланадиган ижтимоий муносабатларнинг янгича мазмуни ва шакл-шамойилларини акс эттирувчи янгича инсонийлик ётиши лозим.
- Мазкур янгича инсонийлик глобал онгни шакллантиришга қаратилиши ва камида уч асосий негиз: глобаллик туйғуси, зўравонликка нисбатан муросасизлик ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини тан олишдан келиб чиқадиган адолатпарварликни ўз ичига олиши даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |