1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги


Download 126.12 Kb.
bet6/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Мазкур таҳдидлар эса замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги глобаллашув ва интеграциялашув натижасида кундан кунга миллий ва минтақавий ва халқаро хавфсизликка хавф солиб боради. Бу эса геосиёсий вазиятни ўзгариши ҳамда рақобатнинг кучайиши натижасида юқорида кўрсатилган омиллардан ташқари илгари кузатилмаган тахдидларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
  • Бугунги глобаллашув асрида ахборотга бўлган талаб ҳар қачонгидан кўра кучайиб бормоқда. Шундай экан, холис ва хаққоний ахборотларни тарқатиш, омманинг бу махсулотга бўлган эхтиёжини қондириш хар қачонгидан кўра мазкур кунда долзарб ахамият касб этади. Маълумки, демократик жамиятда оммавий ахборот воситалари, теле-радио каналлар одамларни холис ва ҳаққоний ахборот етказадиган, гуманистик қарашлар илғор ғояларни ифода қиладиган эркин минбар сифатида эътибор бериладиган воситадир.
  • Бугун жахон миқёсида бўлаётган оламшумул ўзгаришлар, иқтисодий тараққиёт, илм фандаги инсон ахлини лол қолдирадиган янгиликлару ихтиролар барча-барчаси оммавий ахборот воситалари орқали маълум бўлмоқда.

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Демак, ОАВ, матбуот яхшиликка, эзгуликка хизмат қилмоқда, лекин минг афсуслар бўлсинки, ўтган асрнинг охирлари, ХХI асрнинг дастлабки йилларида Ғарб матбуотида биз айтган эзгуликка хизмат қилиш ўрнига бошқа буюртмали “эзгуликка” хизмат қилиш холлари ҳам кузатилмоқда. Айниқса, бу ҳолни собиқ иттифоқ пароканда бўлгач, унинг ўрнида ташкил топган мустақил ҳамдўстлик давлатларида, хусусан, Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон билан боғлиқ жараёнларда учратиш мумкин.
  • Глобаллашувнинг авж олиши миллатнинг миллийлик “чегараларини” йўқ қилиб юбормоқда, оммавий маънавиятни шакллантиришга олиб келмоқда. Бунинг натижасида хар бир миллатга хос бўлган урф-одат, анъана, қадриятлар ўз ахамиятини тобора “йўқота” бориш хавфи юзага келмоқда. Бу миллатнинг маънавий қашшоқлашувининг содир бўлишига, уларнинг ўзлигини англамайдиган манқуртларига олиб келувчи таҳдидларни юзага келишига сабаб бўлади.
  • Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, умуминсоний маънавият турли-туман миллатларнинг ўзига хос бошқа миллатлар учун хам маънавий озуқа бера оладиган қирраларини ўзида мужассамлаштирганлиги боис, табиий равишда кенг ёйилиб боради хамда жахонда яшаётган турли миллатларнинг маънавияти ривожланишига ёрдам беради.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling